“Қоракўлча ўқитиш модели” га ўтган асрнинг 90 йиллари ва ХХI асрнинг бошларида Бухоро вилоятининг Қоракўл туманида Тўхтамурод Жумаев томонидан асос солинди.

Ўтган йиллар давомида мазкур ўқитиш услуби ўз самарасини берди. Буни ҳар йили Қоракўл туманига ўқиш учун Республикамизнинг турли ҳудудларидан 2 мингдан ортиқ ўқувчи келиб таҳсил олаётгани мисолида ҳам кўриш мумкин.

Бухоро вилояти Қоракўл тумани таьлим тизимида сўнгги йилларда туб ислоҳотлар амалга оширилди. Қоракўл туманидаги 1-сон ихтисослаштирилган иқтидорли болалар мактаб-интернати Бухоро давлат университети қошидаги 3-сон Қоракўл академик лицейига айлантирилди ва янги бинода иш бошлади.

Охирги беш йилликда Республика фан олимпиадаларида 5 нафар ўқувчи дипломлар совриндори, математика, физика, кимё фанларидан халқаро ва жаҳон олимпиадасида 21 нафар ўқувчи ғолиб бўлди. 1 та олтин, 7 та кумуш, 13 та бронза медалларини қўлга киритди. 

Бухоро вилояти Қоракўл академик лицейида ўтказилган тадбирда шулар ҳақида сўз борди. Унда 2006 йилда лицейни тамомлаган битирувчилар иштирок этди. Устозлар ёд этилди. Лицейда амалга оширилаётган ишлар ҳақида батафсил маълумот берилди.

Қоракўл тумани деганда биринчи навбатда ҳар бир кишининг кўз ўнгида “Қоракўл математика мактаби” гавдаланади. Ушбу мактабни ташкил этиб, дунёга танитган, минг-минглаб зиёлиларни тарбиялаган математика мактаби асосчиси — “Буюк хизматлари учун” ордени соҳиби Тўхтамурод Жумаев ёди хотирланади. 

Собиқ ўқувчилар томонидан ўтган устозлар хотирасига бағишлаб эҳсон дастурхони ёзилди. 

– Устозни эслаганда кўз ўнгимизда юксак фазилатлар эгаси, зиёли, билими ва меҳри оқар чашмадек тўлиб-тошган инсон гавдаланади, – дейди Бухоро вилояти давлат солиқ бошқармаси ходими Хуршид Жумаев. – Устознинг илмга садоқати, ёш авлодни тарбиялаш, илмни назарий ва амалий жиҳатдан ўргатиш услублари, бугунги меҳнат фаолиятимиз ва шахсий ҳаётимизда ҳар қадамда ас қотмоқда. Худди шундай берган насиҳатлари, қўллаб-қувватлашлари мангу қалбимизда қолади.

Ушбу хайрли ишларга вилоят 4-сектор раҳбарияти бош-қош бўлди. Тадбир давомида 5 та ташаббус доирасида ўқувчилар ўртасида турли мусобақалар ташкил этилди. Беллашувлар якунида фаол иштирокчилар диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Зариф Комилов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Битирувчилар устозларни ёд этди