ФОТОРЕПОРТАЖ

Термиз шаҳридаги Президент мактабида битирувчи синф ўқувчилари учун “Карьера фестивали” ўтказилди.

Фестивалда ёшларга турли касб ва мутахассисликлар ҳақида батафсил маълумот берилди, уларнинг қизиқиши ва интилишларига мос йўналишларни аниқлашда йўл-йўриқ кўрсатилди. Турли соҳа вакиллари ва мутахассислар иштирокида ўтган учрашувларда иштирокчиларга бугунги меҳнат бозори талаблари, келажакда талабгир бўладиган касблар ва уларнинг ўзига хос жиҳатлари ҳақида батафсил тушунчалар берилди.  

Тадбирнинг асосий мақсади – ўқувчиларга келажакда тўғри касб танлашларига кўмаклашиш ва уларга ўз қизиқиши, қобилияти ҳамда меҳнат бозоридаги эҳтиёжларни ҳисобга олган ҳолда қарор қабул қилишда зарур маслаҳатлар беришдан иборат.  

Бугунги кунда инновацион технологиялар ривожланиб бораётганини ҳисобга олган ҳолда, фестивалда IT, муҳандислик, тиббиёт, бизнес ва бошқа соҳалар бўйича интерактив тақдимотлар ҳам ташкил этилди.  

[gallery-21820]

Фестиваль давомида ўқувчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди, мутахассислар билан бевосита мулоқот қилиш имкониятига эга бўлди ҳамда келажакдаги касб танловларига нисбатан аниқроқ тасаввурга эга бўлди. Шундай тадбирларнинг мунтазам ташкил этилиши ёшларнинг ўз йўналишини тўғри танлашларига катта ҳисса қўшади.

Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Битирувчилар касб танлаш арафасида