Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигининг @uza_uz телеграм канали орқали Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги масъул ходимлари иштирокидаги “Ёшларнинг бандлигига кўмаклашиш масаласи қандай ҳал этиляпти?" мавзусидаги овозли чатда экспертлар битирувчи ёшларнинг бандлигига кўмаклашиш борасида амалга оширилаётган ишлар хусусида маълумот берди.

– Ўтган 2022 йилда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигига 285 минг нафар ёш иш масаласида мурожаат қилган. Шундан 144 минг 700 нафари доимий ишларга жойлаштирилган. 44 минг нафари жамоат ишларига жалб қилинган, 72 минг 700 нафари эса касб-ҳунарга ўқитилиб, бандлигига кўмаклашилган. 21 минг 100 нафари ижтимоий муҳофазага олиниб, уларга ишсизлик нафақалари тайинлаб берилган, – деди Баҳримурод Жўрақулов. – Ҳар йили меҳнат бозорига 500 мингдан 700 минггача битирувчи ёшлар кириб келади. Уларнинг 200 минг нафардан зиёдроғи таълимнинг кейинги босқичи билан қамраб олинади. 450 минг нафари меҳнат бозорига тўғридан тўғри ишчи кучи бўлиб кириб келади. Шунингдек, овозли чатда экспертларимимизга кузатувчилар томонидан кўплаб саволлар берилди.  

– Туманимизда ишсизлик жуда кўп. Ёшларнинг бандлигини таъминлаш учун қандай имкониятлар бор? (Бобохон Исаев, Жиззах вилояти, Зомин тумани)  

– Бугунги кунда Республика бўйича 293 мингдан зиёд бўш иш ўринлари бор. Мисол учун таълим, қишлоқ хўжалиги ёки соғлиқни сақлаш тизимида бўш иш ўринлари мавжуд. Вазирлигимиз томонидан ҳар бир маҳаллада ҳоким ёрдамчилари лавозими ташкил этилган. Фуқароларнинг ўзини-ўзи банд қилишлари учун ҳоким ёрдамчилари томонидан субсидиялар берилади. Бундан ташқари, одамларни уйларида банд қилиш учун томорқасига иссиқхоналар қуриб, касаначилик билан шуғулланишлари учун зарур асбоб-ускуналар сотиб олиб бериляпти.  

<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/hVJEPV0RgWI" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>

– Ҳоким ёрдамчиларининг фуқароларга субсидия ажратиш тартиби қандай? (Илҳом Саидов, Жиззах вилояти, Ғаллаорол тумани)  

– Ҳоким ёрдамчилари томонидан тақдим этиладиган субсидиялар, бугунги кунда ”онлайн маҳалла” платформаси орқали кузатиб борилади. Ушбу платформага ҳоким ёрдамчилари субсидия бериш ёки тадбиркорлик фаолиятини бошламоқчи бўлган фуқаролар тўғрисидаги маълумотларни киритади. Маълумотлар белгиланган талабларга жавоб берса, фуқароларга субсидия ва кредит маблағлари чиқарилади.  

Н. Раҳмонова, Д. Ёқубов (видео), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Битирувчи ёшлар бандлигига қандай кўмаклашиляпти?