Қирғизистоннинг TezJet авиакомпанияси Бишкекдан Тошкентга қатнайдиган мунтазам йўловчи қатновларини йўлга қўйди. Илк парвоз 2024 йилнинг 3 сентябрь кунига режалаштирилган.
Бишкек — Тошкент — Бишкек йўналиши бўйича қатновлар McDonnell Douglas MD-80 (M83) самолётларида, ҳафтасига тўрт марта – ҳар сешанба, чоршанба, жума ва шанба кунлари амалга оширилиши кўзда тутилган.
Қирғизистоннинг TezJet авиакомпанияси 2013 йилда ташкил этилган бўлиб, «Манас» аэропортида жойлашган. Авиакомпания Қирғизистон шаҳарлари бўйлаб парвозларни амалга оширади.
Роман БОНДАРЧУК тайёрлади, ЎзА