Жорий йил 24–25 май кунлари Қирғизистоннинг Чўпон-Ота шаҳрида Марказий Осиё энергетикларининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтган эди.

Кеча, 2022 йил 26 май куни Бишкек шаҳрида Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон энергетика ташкилотларининг минтақадаги сув ва энергетика муаммоларига бағишланган учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашув кун тартибидан асосан электр энергетикада 2022 йил мелиорация (суғориш) мавсумидаги долзарб масалалар ва истиқболдаги режалар ўрин олган. Учрашув ташаббускори Қирғизистон Энергетика вазирлиги бўлиб, унда “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ бошқаруви раиси Д.Исақулов ҳамда бошқа мутахассислар иштирок этди.

Эслатиб ўтамиз: 2021 йил ноябрь ойида Бишкекда ўтган Марказий Осиё энергетиклари йиғилишида ҳам минтақадаги сув муаммосига оид энергетика масалалари муҳокама этилган эди.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бишкекда минтақадаги сув ва энергетика муаммолари муҳокама этилди