Бухоро вилояти Қоракўл тумани ҳокими Хуршид Тоҳиров Туркияда бўлиб, Сакария шаҳри ҳокими (Сакария Буюкшехир Беледиeси бошқарувчиси) Юсуф Алемдар билан учрашди.
Мулоқотда савдо-иқтисодий, маданий ва ижтимоий йўналишларда ҳамкорлик қилиш масалалари кўриб чиқилди. Икки шаҳарни “биродар шаҳарлар” сифатида белгилаш ташаббуси илгари сурилди. Шунингдек, туркиялик тадбиркорларнинг октябрь ойида Қоракўлга ташриф буюриши режалаштирилгани маълум қилинди.

Учрашув чоғида Юсуф Алемдар Бухоро билан шахсий тарихий боғлиқлиги борлигини қайд этди. Унинг таъкидлашича, бобоси аслида Бухородан бўлган ва шу сабабли шариф шаҳарни ўз юртидек қадрлашини билдирди.

Қоракўл ҳокими тумани сафар давомида қатор саноат корхоналари фаолияти билан ҳам танишди. Улар билан инвестициявий масалалар юзасидан музокаралар олиб борди.
Зариф Комилов, ЎзА мухбири.