Буюк Британия ҳукумати Президент Башар Асад декабрь ойида ҳокимиятдан ағдарилганидан сўнг мамлакатни қайта тиклашга ёрдам бериш учун Суриянинг ўнлаб ташкилотлари, жумладан ҳукумат идоралари ва оммавий ахборот воситаларига нисбатан амалдаги санкцияни тўхтатди. Бу ҳақда "Euronews" хабар берди.

Қироллик "Асаднинг репрессив бошқарувини қўллаб-қувватлаган, тинч аҳолини зўравонлик билан бостиришга ёрдам берган ва нотўғри маълумот тарқатганларга қарши" санкция киритган эди.

- Сурия халқи ўз мамлакати ва иқтисодиётини тиклаш имкониятига лойиқ ва бу мамлакатдаги барқарорлик давлатимиз миллий манфаатига мос, - деди Яқин Шарқ бўйича вазир Ҳамиш Фальконер.

Дамашқнинг янги раҳбарлари қарийб 14 йиллик фуқаролар урушидан сўнг вайрон бўлган иқтисодиёт ва инфратузилмани тиклашга қийналмоқда.

Мусулмон Зиё, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бирлашган Қироллик Сурияга қарши санкцияни бекор қилди