Бирлашган Араб Амирликларини бошқараётган раҳбарлар (+видео)
Маълумки, ЎзА дунё сиёсатининг шаклланишига таъсир кўрсатаётган, геосиёсий мавқеи, иқтисодий салоҳияти, ҳарбий қудрати ва халқаро майдондаги нуфузи билан ажралиб турадиган давлатлар раҳбарияти ҳақида туркум кўрсатувлар тайёрлаб келмоқда. Шу пайтга қадар Шимолий Корея, Эрон, Хитой, АҚШ, Жанубий Корея каби жаҳон сиёсатида муҳим ўрин эгаллаган юртлар ҳақида сўз юритдик.
Энди навбат Яқин Шарқнинг иқтисодий ва сиёсий жиҳатдан етакчи давлатларидан бири ҳисобланган Бирлашган Араб Амирликларига. Нефть ва табиий газ захираси, улкан молиявий имконияти, халқаро савдо, логистика ва туризм соҳаларидаги мавқеи билан ажралиб турадиган ушбу мамлакат бугунги кунда жаҳон сиёсатига ҳам сезиларли таъсир кўрсатмоқда.
Қарийб ярим асрлик тарихга эга БАА давлат бошқаруви тизими ўзига хос хусусиятга эга. Мамлакатда Президент давлат бошлиғи, Бош вазир эса ҳукумат фаолиятига раҳбарлик қилади. Амирликлар ҳукмдорлари ҳам бошқарув тизимида муҳим ўрин тутади.
Хўш, бугун БААни кимлар бошқаряпти? Мамлакатнинг ички ва ташқи сиёсати, иқтисодий тараққиёти ҳамда мудофаа салоҳиятини қайси раҳбарлар белгилайди? Уларнинг ҳаёт йўли ва сиёсий фаолияти қандай кечган?
Фардона Яхшибоева,
Улуғбек Тўхтаев (видео),
ЎзА