“Мен Муҳаммад Иброҳимбек Тўқсабо ўғли сўнгги нафасгача Туркистон ҳурлиги учун курашган, рус қўли ила отилған, қарийб 100 йил «босмачи»ликда номи топталған бир ўзбек. Бу ўзбекнинг орзуси ҳурлик, ахтарғани озодлик эди. Аммо топганим  пешонамға отилған ўқ бўлди...”.

“Шарқ Наполеони”, “Лақайдан чиққан Бонапарт” номлари билан дунё нигоҳига тушган Муҳаммад Иброҳимбекнинг топгани ўқ эмас, бугунга келиб Мустақиллик бўлди.  Унинг дин ва ватан учун  тўккан қони келажак авлодга ибрат саҳнаси, эрк туҳфасидир.

Немис олими Рейнхард Эйзенер бежиз у ҳақида: “Иброҳимбек ўз ерини  босқинчилардан озод этиш учун кураш байроғини кўтарган  қаҳрамонларнинг сардори эди”, демаган эди.

Аммо Шўро ҳукуматининг юртимиз саҳнасида ўйнаган роли, унинг таъсирида вужудга келган қоришиқ фожиаларимиз шу кунгача ҳам  таъсирини йўқотгани йўқ. 

Ҳанузгача “босмачи ким?” деган савол устида турли олимлар турли мулоҳазаларда баҳслашишади. Афсуски,  айрим ёшлар ўртасида эса бу тушунча номаълумлигича қолаётгани рост. 

ХЎШ, «БОСМАЧИ» ДЕБ БАДНОМ ЭТИЛГАН ҚАҲРАМОНЛАРДАН БИРИ – ЭРК ТИМСОЛИ БЎЛГАН ИБРОҲИМБЕК КИМ?

“Камина 1889 йил Каппон дарё бўйидаги Кўктош қишлоғида туғилиб эрдим. Қишлоқ тўйларида улоқ чопиб, кураш тушиб, эл орасида номдор полвон деган номим чиқди. Аммо мендай бир қишлоқ йигитининг қисматига мустақиллик учун курашдай улуғ бир иш битилганини қайдан билибман...” 

Афсуски, руслар бу буюк курашни халқимиз қалбидан, дунё нигоҳидан яширди, босди-босди, ўтди-кетди қабилида юртимизнинг шарафли тарихига мағзава ағдардилар. Иброҳимбек каби озодлик ҳаракатчиси, Туркистон фожиаси қурбонларини босмачи деб дунёга ёйишди.  Қарийб  бир аср «босмачи», яъни босқинчи, каллакесар халққа қарши айблови билан тарихнинг қора саҳифасига тиркалиб келган  Иброҳимбек Тўқсабо ўғли учун бу йил адолат қарор топди.

 2021 йил 25 августда  Ўзбекистон Олий суди босмачиликда айбланган 115 нафар ватандошимизни  оқлади.  Уларнинг орасида шўро тузумига қарши аёвсиз курашган  Иброҳимбек ва унинг 15 нафар сафдоши  ҳам бор.

 Иброҳимбек ва унинг издошлари ўзбекнинг лақай уруғидан эди. Манбаларда келтирилишича, сони 102 ўзбек уруғлари рўйхатида лақайлар олтинчи, 92 деб келтирилган манбада улар 82-ўринда туради.  Иброҳимбекнинг қизил армияга қарши шиддатли ҳужумлари Шарқ ва Ғарбга ёйилгач, эл орасида унинг исмига лақай қўшилиб “Иброҳимбек Лақай”, “Лақайлик Робингуд”га айланади. Суронли давр Муҳаммад Иброҳимбекни қўрбоши сифатида шакллантириб, йирик сиёсий фигура билан майдонга олиб чиқди. Миллий озодлик ҳаракатчиси бўлган Иброҳимбек  Бухоро амири Амир Олимхон томонидан “Учинчи Искандар”, “Ислом лашкарбошиси” каби унвонлар билан эътироф этилиб, лашкарбошилар ичида юксак ҳурматга сазовор бўлади. 

 1930 йил 27 октябрдаги Марказий Осиё Бирлашган давлат сиёсий бошқармаси (БДСБ) Мухтор вакили қошидаги Учлик кенгаши қарори билан унга “Қуролли тўдалар, совет ҳудудига қуролли қўзғолон ёки аксилинқилобий мақсадларда бостириб келиши”ва “Чет эл давлатлари билан аксилинқилобий мақсадларда алоқада бўлиш” каби айбловлар қўйилиб, отувга ҳукм  қилинади.

 АММО АСЛИДА АСЛ БОСҚИНЧИЛАР КИМ? ОЛИЙ ҲАҚИҚАТ ҚАНДАЙ? 

“Маълум бўлсиниким, 1920 йилнинг сентябрида қизил армиянинг Бухоро амирлигига шиддатли ҳужуми, тинч аҳолини қирғин қилди... Бухоро амири Амир Олимхон мағлубиятга учраб, Шарқий Бухорога чекинди. Шундан сўнг бизнинг лақай уруғи оқсоқоллари қурултой ўтказиб, йиғилганларни совет ҳукуматига қарши оёқланишга  даъват этдилар. Унда Эшон Султон раҳбарлигидаги Ҳисор лақайлари ҳам, Кўр Ортиқ додҳо Аширов бошлиқ Балжувон лақайлари ҳам бу курашда раҳбарликни менга топширишди. Шу кундан бошлаб, большевик зулми остида қолган Туркистон учун жангга кирдим!”

Ватанни севиш, унга садоқатли бўлиш учун ўлиш шарт эмас. Шунчаки, бу йўлда керак бўлса, ўлимни бўйинга олиш, миллат учун  ҳар қандай хатар юзига тик боқишни англатади. Иброҳимбек Чақабоев Марказий Осиё бўйлаб ёйилиб кетган қизил армияга тик боқди. 10 йил мобайнида Туркистон сарҳадларидан босқинчиларни қувиш йўлида ўлимни бўйнига олди.

У ўз аскарлари билан Душанба шаҳрини қамал қилиб, ўринсиз қон тўкилишига йўл қўймаслик учун шаҳар ҳарбий қисмининг бошлиғига юборган талабномаси шундай деган эди:

 "Зудлик билан юртимиздан даф бўлингиз, тўрт тарафингиз қибла! Талафотсиз чиқиб кетишларинг учун имкон яратиб бераман. Бундан ташқари, отларингизни ем-хашак билан таъминлайман. Фақат тезроқ қорангиз ўчса, бас!" (Марксизм-ленинизм институтининг Марказий фирқа ҳужжатгоҳи, 122-жамғарма, 1-сон рўйхат, 257-жилд, 115-бет).

ШЎРО ҚЎШИНЛАРИГА ҚАРШИ ҲАРАКАТЛАР...

У қисқа муддатда 10 мингдан ошиқ аскар тўплаб, Кўлоб, Балжувон, Қоратегин, Дарвоз, Ҳисор вилоятларининг катта қисмини совет аскарларидан озод қилади.

  Сўнг Душанбе шаҳрини босқинчилардан тозалашга йўл олади. Манбаларда келтирилишича, Иброҳимбек аскарларининг сони Ҳисорнинг ўзида 20 минг киши эди. Унинг Ҳисор водийси ва Панж дарёси атрофида қизил армияга қарши жанглари муросасиз кечди. 1925 йилда эса, Сурхон, Шеробод-Бойсун атрофларида шўро қўшинларига қарши ҳарбий ҳаракатлар уюштирди. 

1931 йилнинг илк кунларида  Иброҳимбек ҳаракатини фаоллаштириб, тарқоқ кучларини яна бирликка чақиради. Чолтовда бўлган қўрбошилар қурултойида аҳолини совет ҳукуматига қарши ялпи қўзғолонга даъват этувчи мурожаатномалар тарқатади. Қуйида шундай мурожаатномалардан бири:

МУРОЖААТНОМА

"Барча дўстлар – татарлар, қозоқлар, арманлар, руслар, ўзбеклар, тожиклар ва бошқа миллатлар большевиклар зулми остидалар. Маълумингиз Аллоҳнинг ёрдами ила мен Амударёдан ўз армиям ила Бухоро ҳудудига қадам босдим! Қадрли биродарлар! Йиллар давомида Сиз большевиклар ҳукумати зулми остидасиз. Бугун биз ўз ватанимизни, халқимизни, динимизни озод этишга киришдик ва советларни йўқ қилишни истадик. Келинг бирлашайлик".

Муҳр. Иброҳим.

 1349 йил 20 зулқаъда

(08.04.31.)”

ХАЛҚЛАР БИРЛАША ОЛМАДИ...

  Афсуски, Ўрта Осиё халқлари ўшанда бирлаша олмади ва салкам бир аср большевикларга қарам бўлиб қолди. Иброҳимбек агар Туркистон бирлаша олмаса, оқибати шундай бўлишини билган. Чунки у бежиз йўлбошчи, қўрбоши - ноёб иқтидор эгаси эмасди... 

Ҳар ён тарқаб кетган Ўрта Осиёни босқинчилар зулмидан озод этишга қаратилган ҳаракатлар эса осон кечмади... Узоқ жанглардан сўнг 12 июнда Оқбош тоғидаги сўнгги тўқнашувда Иброҳимбек қўшини мағлубиятга учраб, ўзи ҳам яраланди. 1931 йил 23 июнда чекистлар томонидан қўлга олиниб, Тошкентга олиб келинади.

Иброҳимбек 1931 йил 23 июнда чекистлар томонидан қўлга олиниб, Тошкентга олиб келинган

Ўшанда Дуров томонидан ўтказилган сўроқда Иброҳимбек: 

“Биз жангга киришдан олдин Юсуф Муқумбоев орқали Миллатлар Лигасига чиқиб, халқаро ёрдам бўлишидан умид қилган эдик. Мен советлар зулми остига ташланган юртимни, уларнинг қўли остидан озод қилиш орзусида ҳаёт-мамот жангига кирганман. Қизил аскарларга қарши кураш ҳаётим мазмуни бўлди”, деган эди.

Омонулла Олимов тарихий биографик асарида Иброҳимбек тўғрисида шундай ёзади: “Иброҳимбек ўта қўрқмас киши эди. У ҳар бир ҳужум ёки мудофаа олдидан таъкидлаб айтардики, биз ўз уйимиз – Ватанимизни, динимизни ҳимоя қилаётирмиз. Биз большевиклар юртига бостириб борган эмасмиз, улар босқинчилик қилиб келишган. Қўрқманглар.  Ҳушёр, эпчил бўлинглар. Пирларимиз мададкор бўлсин, омин”.

Муҳаммад Иброҳимбек ҳақида шу вақтгача кўплаб асарлар битилди. У тўғрисидаги тарихий ўрганиш ва изланишлар нафақат юртимизда, балки дунёда ҳам давом этмоқда. Ўйлаймизки, Иброҳимбек каби аждодларимизнинг қаҳрамонлиги, кўрсатган жасорати ҳали узоқ йиллар келажак наслларга ибрат бўлиб қолади.

Мафтуна КАРИМОВА, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бирлаша олмаган Ўрта Осиё халқлари ёхуд ўзбек уруғидан чиққан «Учинчи Искандар» ким?