Маълумки, 2021 йил 11 март куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари ажратиш орқали аҳолини уй-жой билан таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармони қабул қилинди.
Фармонга мувофиқ янги тартиб доирасида ва бирламчи уй-жой бозорида ипотека кредитлари ажратилишида бир қатор ўзгариш ва қулайликлар жорий қилинди.
Хусусан, АТБ “Қишлоқ қурилиш банк” ҳам юртдошларимизнинг янги уй-жой харид қилишлари учун таклиф этаётган ипотека кредитлари шартларини фармон талаблари асосида қайта кўриб чиқди. Шу асосда мижозларга қатор қулайликлар тақдим этилмоқда. Жумладан, эндиликда ипотека кредитлари учун қарз олувчи фуқаро талабига кўра, 6 ойлик имтиёзли давр жорий қилинди. Муддат эса, ўзгаришсиз қолмоқда, яъни 20 йил.
Шу кунга қадар ипотека кредитлари учун дастлабки бадал шаҳар жойларда уй-жой қийматининг 20, қишлоқ жойларда 10 фоизини ташкил қилган бўлса, эндиликда барча худудлар бўйича бир хил – 15 фоизидан кам бўлмаган миқдорда тўланади. Аҳамиятли жиҳати шундаки, барча ҳудудларда даромади юқори бўлмаган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож фуқароларга ипотека кредити бўйича дастлабки бадалнинг бир қисмини қоплаш учун Давлат бюджетидан субсидиялар уй-жой ҳисобланган қийматининг 10 фоизи миқдорида ажратилиши белгиланди. Аввалги тартибга кўра, бу фақат шаҳар ҳудудларда амал қилар эди. Ўз навбатида, кредит бўйича фоизларни қоплаш учун субсидия сақланиб қолинди.
Бу эса, эҳтиёжманд оилаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва уй-жойларига эга бўлишлари учун зарур ва тенг шароит яратиш демакдир.
Албатта, ипотека кредитини сўндириш, ўз вақтида тўлаб бориш икки тараф учун ҳам тенг манфаатлидир. Шундай экан, тўлов шакли муҳим аҳамиятга эга. Агар шу кунга қадар янги тартиб бўйича таклиф этилаётган ипотека кредитларини сўндириш фақатгина аннуитет усулда амалга оширилган бўлса, эндиликда бу дифференциал ёки аннуитет усулида бўлиши қарз олувчининг истагига кўра, амалга киритилади.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 1 майдаги ПҚ-4701-сонли қарорига мувофиқ Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида жорий этилган жисмоний шахсларга якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш учун кредитлар ажратиш тартиби барча ҳудудларга жорий этилди.
Бунда, даромади юқори бўлмаган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож фуқароларга якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш учун ажратилган ипотека кредити бўйича дастлабки беш йил мобайнида фоиз ставкасининг 10 фоизлик пунктдан ошган қисмини қоплаш учун Давлат бюджетидан субсидиялар ажратилади.
Шу билан бирга, Фармонга мувофиқ, ажратиладиган ипотека кредитининг максимал миқдори қуйидагича қилиб белгиланди:
- Қишлоқ ҳудудларида – квартира қийматининг 85 фоизигача ва 238,0 млн.сўмдан ортиқ бўлмаган миқдорда;
- Вилоятларнинг шаҳар ҳудудларида – квартира қийматининг 85 фоизигача ва 309,4 млн.сўмдан ортиқ бўлмаган миқдорда;
- Тошкент шаҳрида – квартира қийматининг 85 фоизигача ва 339,15 млн.сўмдан ортиқ бўлмаган миқдорда.
Агар харид қилинган уй-жой қиймати ушбу ҳисобланган қийматдан ошиб кетса, қийматнинг қолган қисми қарз олувчи томонидан ўз маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан тўланади. Яъни бу борадаги тартиб ўзгаришсиз қолди.
Ўз навбатида, Фармон асосида уй-жой олувчи фуқароларга Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан субсидия тўловлари ажратилиши бўйича ҳам айрим ўзгаришлар амалга киритилди. Жумладан:
- Субсидия олиш учун мурожаат қилган ариза берувчининг даромадларига у билан бирга яшамаётган яқин қариндошларининг даромадлари ҳам киритилиши мумкин;
- Фуқаролар субсидия олиш учун аризаларни йил давомида топширишлари мумкин;
- Уй-жой сотиб олиш учун субсидия тақдим этиш тўғрисидаги хабарнома улар берилган санадан бошлаб 12 ой давомида амал қилади.
Англашиладики, Фармон уй-жой харид қилиш истаги бор, аммо маълум сабабларга кўра имконияти камроқ бўлган оилаларни ҳам қўллаб-қувватлаш борасида қатор енгилликлар ва имкониятлар берди.
АТБ “Қишлоқ қурилиш банк” Фармон ижросини таъминлаш ва фуқароларнинг уй-жойга бўлган эҳтиёжини қондириш мақсадида, юқорида келтирилган янги қоидаларга қатъий амал қилган ҳолда ипотека кредитларини тақдим этади.
Энг асосийси, банк ўзи тақдим этаётган ипотека кредитлари учун йиллик фоиз тўловларини оширмаган ҳолда, йиллик 17 фоиз миқдорида сақлаб қолди. Бу эса, айни пайтда бирламчи уй-жой харид қилиш учун таклиф этилаётган ипотека кредитлари орасида энг арзон кўрсаткичдир. Бир сўз билан айтганда, АТБ “Қишлоқ қурилиш банк” ипотека кредитлари янада қулай ва осон шартларда таклиф этилмоқда.
Сиз ҳам имкониятни қўлдан бой берманг.
Қишлоқ қурилиш банк – фаровон ҳаётингиз хизматида.
Мурожаат учун:
Телефон: (+99878) 150-93-39
Веб-сайт: www.qqb.uz
Telegram: @QQBANK
Facebook: http://fb.com/official.qqb.uz
Банк ахборот хизмати
Реклама ҳуқуқи асосида