24-26 март кунлари пойтахтимизда биринчи Тошкент халқаро инвестиция форуми катта муваффақият билан ўтказилди. Ушбу нуфузли халқаро тадбирда расмий тузилмалар, йирик халқаро молиявий ташкилотлар, хорижий мамлакатлар компаниялари вакиллари иштирок этди.

Таъкидлаш жоиз, илк бор ташкил этилган мазкур нуфузли тадбир фаолияти хорижий оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилмоқда.

Масалан, Озарбайжоннинг “Trend” ахборот агентлиги Ўзбекистон БАА делегацияси билан ҳамкорликни янада чуқурлаштириш масаласини муҳокама қилганига эътибор қаратган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 24 март куни Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида Бирлашган Араб Амирликлари энергетика ва инфратузилма вазири Суҳайл ал-Мазруий бошчилигидаги делегацияни қабул қилди, дейилади хабарда.

Учрашувда вазир Суҳайл ал-Мазруий хорижий бизнеснинг Ўзбекистонга қизиқиши тобора ортаётганини таъкидлаган. Шунингдек, учрашувда амалий шерикликни, энг аввало, савдо, инвестиция, инновация, қишлоқ хўжалиги, инфратузилма, логистика ва транспорт соҳаларида олий даражада эришилган келишувларга мувофиқ кенгайтириш истиқболи муҳокама қилингани, “Яшил” энергетика соҳасидаги ҳамкорлик натижаси юқори баҳолангани айтилади. Дарвоқе, БААнинг “Masdar” компанияси мамлакатимиз ҳудудларида фото ва шамол электр станциялари қуриш бўйича қатор йирик лойиҳаларни амалга оширмоқда.

Қолаверса, томонларда ҳамкорликни кенгайтириш ва устувор тармоқлар бўйича янги истиқболли лойиҳалар амалга ошириш учун катта салоҳият мавжудлиги қайд этилганига урғу берилади.

Trendмухбири Натаван Рзаеванинг ёзишича, Ўзбекистон халқаро сармоядорлар учун жозибадор юрт. Шу боис, Ўзбекистон иқтисодиётида ўз лойиҳалари билан иштирок этишни истаган мамлакатлар сони ортиб боряпти, дейди журналист.

Унинг “Саудия Арабистони Ўзбекистонда қатор лойиҳаларни амалга оширмоқда” сарлавҳали мақоласида Саудия инвестиция вазири Холид Ал-Фалиҳнинг биринчи Тошкент халқаро инвестиция форуми очилишида сўзлаган нутқига эътибор қаратилади. Энергетика, соғлиқни сақлаш, кимё маҳсулотлари ва ўғит ишлаб чиқариш, тоғ-кон, қишлоқ хўжалиги соҳаларида икки давлат ўртасида самарали шериклик йўлга қўйилгани таъкидланади.

У Ал-Фалиҳнинг қуйидаги сўзларини иқтибос сифатида танлаган: «Сўнгги йилларда биз Ўзбекистонда, асосан, қайта тикланадиган энергия манбаларига сармоя киритдик. Ҳозир “ACWA Power” компаниямиз бу ерда муқобил усулда электр энергияси ишлаб чиқариш бўйича қатор лойиҳалар амалга оширмоқда».

Шунингдек, муаллиф Осиё тараққиёт банки ҳам Ўзбекистоннинг иқтисодий бошқарувини мустаҳкамлашда фаол эштирок этаётганини қайд этади.

Унинг ёзишича, ОТБ мамлакатда молиявий бошқарувни яхшилаш ва давлат корхоналари самарадорлигини оширишга ёрдам бермоқда.

Муаллиф форум ҳақида ёзаркан, мазкур нуфузли молиявий тузилма раҳбари Масацугу Асакаванинг қуйидаги сўзларини келтиради:

«Жамоамиз мақсади Ўзбекистоннинг бозор иқтисодиётига ўтишини тезлаштиришга ҳисса қўшиш. Биз давлатнинг молиявий воситачиликдаги иштирокини қисқартириш, инфратузилма ва ижтимоий хизматдан фойдаланишни яхшилашга интиламиз».

Мақолада таъкидланишича, банк ҳам фуқароларга хизмат кўрсатишни яхшилайди, давлат сармояси иштирокидаги ташкилотларнинг қўшимча фискаль кенгликларини яратади.

Банк президенти айтишича, сўнгги йилларда ОТБ Ўзбекистон энергетика секторини ривожлантиришга, электр энергиясини ишлаб чиқариш, узатиш ва тақсимлашни яхшилашга ҳисса қўшиб келмоқда, энергетика секторини ислоҳ қилиш дастурини қўллаб-қувватламоқда. Қишлоқ-хўжалиги ривожига йўналтирилган кўмак натижасида беш мингдан зиёд иш ўрни яратилди. Қолаверса, инфратузилма хизмати такомиллаштириляпти, қурилиш дастури қўллаб-қувватланмоқда. Эътиборлиси, мазкур дастур доирасида республикада 43 мингта объект қуриб битказилган.

Муаллиф Ўзбекистонда хорижий тадбиркорлар фаолият юритиши учун барча шарт-шароит яратилганини қайд этаркан, Европа тикланиш ва тараққиёт банки Ўзбекистон билан ҳамкорликнинг яқин беш йиллик учта истиқболли йўналишини аниқлаб олганига урғу беради.

У ЕТТБ президенти Одиль Рено-Бассонинг сўзларини келтириб, жумладан шундай ёзади:

Яқин беш йилда асосий эътибор уч муҳим йўналишга қаратилади: барқарор иш ўринлари яратиш ва фуқароларга хизмат кўрсатишни яхшилаш, ҳозирги ва келгуси авлод учун соғлом “яшил” муҳит яратиш ҳамда рақамлаштириш ва рақобатбардошликни ошириш. 

Материалда банкнинг Ўзбекистонда кичик ва ўрта тадбиркорликни, аёл тадбиркорларни ҳамда ўқитиш ва молиялаштириш воситасида "яшил" инвестициялашни қўллаб-қувватлаш режасига ҳам эътибор қаратилган.

Бундан ташқари, ЕТТБ Ўзбекистон банк секторини хусусийлаштириш жараёни тезлашишига ҳисса қўшади, дейди муаллиф.

Мақолада ЕТТБ Ўзбекистонга сўнгги беш йил давомида 3,3 миллиард доллардан зиёд инвестиция киритгани, ўтган йилнинг ўзида бу сумма 600 миллион доллардан ошганига урғу берилади.

“Trend” ахборот агентлигининг яна бир мухбири Вугар Иманов ўз мақоласида Озарбайжон ва Ўзбекистон тадбиркорлари ўртасида ҳамкорлик кўп йиллардан буён мувафақиятли ривожланаётганига урғу беради.

Унинг ёзишича, биринчи Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этаётган озарбайжонлик тадбиркорлар делегациясига раҳбарлик қилган Озарбайжон тадбиркорлари Конфедерацияси вице-президенти Вугар Зейналов «мазкур форум Озарбайжон ва Ўзбекистон тадбиркорлари ҳамкорлигини янада кенгайтиришига ишонч билдирган. Ўзбекистон иқтисодиёти сўнгги йилларда сезиларли равишда ўсгани, барча соҳада самарали ҳамкорлик учун катта эшик очилаётгани эътироф этилади. Таъкидлаш жоиз, ҳозир Озарбайжоннинг кўплаб корхоналари Ўзбекистонда иш юритмоқда. Озарбайжоннинг турли компанияларидан Форумга келган вакиллар ҳам Ўзбекистон тадбиркорлари билан ҳамкорликда бизнесни ривожлантириш, қишлоқ хўжалигидан тортиб, қурилиш соҳасигача муҳим янги лойиҳаларни ҳаётга жорий қилиш ҳамда тажриба алмашишдан манфаатдор. Яна бир муҳим факт шуки, сўнгги уч йил давомида, пандемия билан боғлиқ чекловларга қарамай, мамлакатларимиз ўртасида озиқ-овқат, электроника ва қишлоқ хўжалиги соҳасида савдо-сотиқ кўрсаткичи 30 фоиз ўсган.

С.Раҳимов тайёрлади, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Биринчи Тошкент халқаро инвестиция форуми хорижий ОАВ нигоҳида