Бугун юртимиздаги барча таълим муассасаларида биринчи қўнғироқ садолари остида янги ўқув йили бошланди.

Жорий йилда Навоий вилоятидаги 369 та умумтаълим мактабда ҳам “Ватан учун, миллат учун, халқ учун!” шиори остида “Билимлар куни” тадбирлари ўтказилиб, 1-синфга 21 минг 650 нафарга яқин ўқувчи қабул қилинди.

Вилоят ҳокими Нормат Турсунов Навоий шаҳридаги 3-умумтаълим мактабида бўлиб ўтган “Биринчи қўнғироқ” тадбирида иштирок этди.

Тадбирда вилоят ҳокими мустақиллигимиз берган имкониятлар, юртимизда таълим соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар самараси, ўқитувчилар учун яратиб берилаётган қулайликлар ҳақида тўхталиб, ўқувчиларга чуқур билим олишга, юрт тинчлиги, Ватан тараққиёти ва халқ фаровонлиги йўлида хизмат қиладиган фарзандлар бўлиб вояга етишларига тилак билдирди.

Тадбирда таъкидланганидек, вилоятда умумтаълим мактабларининг инфратузилмасини яхшилаш мақсадида ўтган уч йилда 8 та умумтаълим мактаби янгидан барпо этилган бўлса, 156 та мактабда реконструкция ва мукаммал таъмирлаш ишлари амалга оширилиб, 498,5 миллиард сўм маблағ сарфланди. 

Ўқувчи ёшларнинг сифатли таълим олишлари учун ўтган уч йилда 253 та мактабнинг моддий-техник базаси яхшиланиб, республика ва маҳаллий бюджетнинг 31,4 миллиард сўм маблағлари ҳисобидан 3 минг дона компьютер, 450 дона электрон доска, мактабгача таълим ташкилотларига 1,9 миллиард сўм маблағ ҳисобига 550 дона планшет олиб берилди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 15 ноябрдаги “Ўқувчи ёшларни чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик тизимини янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ ҳар бир туман ва шаҳарда 1 тадан “Жасорат мактаби” ташкил этилди.

Мазкур мактабларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш мақсадида маҳаллий бюджетдан 1,4 миллиард сўм, 72 та умумтаълим мактабининг Чақирувга қадар бошланғич синф хоналарини жиҳозлаш ва зарур инвентарларни олиб бериш учун эса 956 миллион сўм маблағ ажратилди. Шунингдек, ўқувчи-ёшларнинг робототехникага йўналишига қизиқишларини ошириш мақсадида вилоятнинг барча ҳудудларида 1 тадан мактаб танлаб олиниб, “Муҳандислик лаборатория” хоналари ташкил этилди.  

– Бу каби ишларнинг олиб борилиши таълим сифатини янада ошириш ва ўқувчиларга жаҳон андозаларига асосланган ҳолда билим берилишида сезилмоқда, – дейди вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи Раъно Ҳайитова. – Жумладан, 2024/2025 ўқув йилида 11-синфни битириган 12 минг 794 нафар ўқувчининг 99,7 фоизи ҳужжат топшириб, тест синовларида иштирок этишди. Тестда қатнашган 12 минг 761 нафар ўқувчининг ўртача бали 93,2 баллни ташкил этди ва бу кўрсатгич ўтган йилга нисбатан 6,8 баллга ошди.

[gallery-25118]

Битирувчиларининг 309 нафари муддатидан олдин талаба бўлишган бўлса, 71 нафари максимал 189 баллни қўлга киритишди. Бу республикада энг яхши кўрсаткич экани қайд этилди.

Вилоятдаги мактабгача таълим ташкилотлари ҳамда умумтаълим мактабларида фаолият олиб бораётган тарбиячи ва педагогларнинг 71,3 фоизи, яъни 14 минг 252 нафари турли тоифага эгадирлар. Умумтаълим мактабларида фаолият юритаётган 1870 нафар хорижий тил ўқитувчиларининг эса 619 нафарида Б2, 1251 нафарида C1 сертификатлари мавжуд бўлиб, бу кўрсаткич жами чет тили фани ўқитувчиларининг 87 фоизни ташкил этмоқда.

Вилоятдаги барча таълим муассасаларига қадам қўйган биринчи синф ўқувчиларига ўқув қуролларидан иборат “Президент совғаси” топширилди ва “Келажак дарслари” ўтилди.

Абдували Бўриев, С.Аслонов (сурат), ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Биринчи қўнғироқ садолари