Наманган вилоятининг аёллар футболига тамал тоши қўйишда, уни ривожлантиришда, мамлакатда етакчи клублардан бирига айлантиришда Карима Йўлдошеванинг муносиб ҳиссаси борлиги муболаға эмас.

 Карима Йўлдошеванинг нафақат Наманган вилояти, балки республика аёллар футболи ривожидаги ўрни ҳам ўзига хос. Мамлакатимизнинг биринчи аёл футболчиси, биринчи аёл легионери, биринчи аёл мураббийи, умуман ҳар доим “биринчи қалдирғоч” сифатида гавдаланади.  

“Андижанка” жамоасида бир неча бор мамлакат чемпионлигини қўлга киритган, “Навбаҳор” ва Озарбойжоннинг “Бакинка” жамоалари таркибида ҳам бош соврин соҳиби бўлишга эришган.  

2013 йилдан мураббийлик фаолиятини бошлаган Йўлдошева нафақат “Навбаҳор”, балки мамлакат ўсмир-қизлар терма жамоасида ҳам қатор ютуқларга эришди. 2017 йилда “Навбаҳор” жамоаси билан 1-лигада биринчи ўринни қўлга киритган бўлса, ўсмир-қизлар мамлакат терма жамоаси таркибида Тожикистонда ташкиллаштирилган CAFA Кубогида бош соврин эгаси бўлди. 2018 йилда эса 19 ёшлилар ўртасидаги мамлакат терма жамоаси билан Бишкекда ўтган Ёшлар ўртасидаги Осиё саралаш мусобақасида фахрли биринчи ўринни эгаллади.    

Карима Йўлдошева айни пайтда 55 ёшга тўлганига қарамай ҳамон фаол ишлашда давом этмоқда. Унинг Ўзбекистон аёллар футболи ривожидаги самарали меҳнатлари ЎзПФЛ томонидан муносиб тақдирланди. Наманганда ўтган Ўзбекистон Кубоги финал баҳси олдидан Карима Йўлдошевага ЎзПФЛнинг ташаккурномаси ва махсус совғаси тақдим этилди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Биринчи ўзбек аёл футболчиси 55 ёшда