Саммитдан сўнг...

Шу кунларда, ҳеч муболағасиз, Марказий Осиё ва Европа Иттифоқи ўртасидаги муносабатлар тарихида ёрқин саҳифа очилди. Иқлим соҳасида эса замонавий таҳдидларга биргаликда қарши курашишга мақсад қилинди.

Англаганингиздек, сўз Самарқанд шаҳрида ўтган навбатдаги нуфузли тадбир – “Марказий Осиё – Европа Иттифоқи” биринчи саммити ҳақида бормоқда.

Шу куни Самарқанд халқаро иқлим форуми ҳам юқори савияда ўтди. Унда Европа Иттифоқи ва Марказий Осиё давлатлари етакчилари, халқаро молия институтлари, глобал ва миллий экологик ташкилотлар вакиллари иштирок этди.  

Давлатимиз раҳбари ушбу тадбирдаги нутқида иштирокчиларга қарата сизларнинг форумда қатнашишингиз барқарор ривожланишнинг энг долзарб масалалари бўйича самарали ечимлар излашда биргаликда саъй-ҳаракатлар олиб боришга содиқлик намунасидир, дея алоҳида таъкидлади.  

Тадбирдан сўнг баъзи иштирокчиларнинг фикр-мулоҳазаларини ёзиб олдик.

Азиз АБДУҲАКИМОВ, Ўзбекистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири:  

– Бу форумда иштирок этиш учун Самарқандга саксондан ортиқ давлатдан вазирлар, экспертлар, соҳани чуқур тушунадиган олимлар келишди. Форум доирасидаги тадбирларда минтақада экологик масалаларнинг олдини олиш, мавжуд муаммоларни юмшатиш чора-тадбирларига эътибор қаратилди. Умумий стратегик вазифаларни амалга ошириш доирасида эса минтақанинг “яшил” тараққиёт концепцияси ишлаб чиқиляпти. Мазкур ҳужжатнинг ҳамфикрликда қабул қилиниши ва амалга оширилиши Марказий Осиёнинг экология соҳасидаги тараққиёти учун мустаҳкам пойдевор яратади.

Тадбирлар доирасида ҳар томонлама самарали лойиҳалар амалга оширилишига эришилди. Бу ўз-ўзидан бўлмайди. Хорижий ҳамкорларнинг мамлакатимиздаги ислоҳотларга ишонаётгани шу келишувларнинг натижадорлигига хизмат қилмоқда.

Иқлим муаммоларини ҳал қилиш учун давлатлар ва тегишли халқаро ташкилотлар мана шундай бир бирини тушуниши керак.  

Шу ўринда бир маълумот. Ўтган йили сайёрамизда ўртача ҳаво ҳарорати биринчи марта Цельсий шкаласи бўйича бир ярим даражадан юқорироқ кўтарилган. Сўнгги ўн йиллик бутун метеокузатувлар тарихидаги энг иссиқ давр бўлгани айтилмоқда. Бунинг оқибати нималарда кўринмоқда? Ўрмон ёнғинлари ва чўлланиш миқёси ортиб бораётгани, музликлар қисқараётгани, сув ресурслари тақчиллиги кучаяётгани, ҳаво сифати ёмонлашаётганини каби муаммолар иқлим инқирозларининг салбий таъсирлари сабабидандир.

Экологик муаммолар билан курашиш бўйича Ўзбекистон амалга ошираётган ишлар, кўрилаётган чора-тадбирларни жаҳон ҳамжамияти кўриб турибди. Ҳозир бу ҳақида гапирмоқчи эмасман.  

Хулоса оддий, атроф-муҳитни асраб-авайлашда масъулият барчанинг зиммасида. Бу кун тартибимиздаги энг муҳим масала бўлиши керак.

Президентимиз форумда барчага биз Ерни аждодларимиздан мерос сифатида эмас, балки фарзандларимиздан қарзга олганимизни эслатди. Бу гап бизнинг вазифамиз келажак авлодлар барқарор, хавфсиз ва фаровон дунёда яшаши учун барча чора-тадбирларни бугундан бошлаб кўришимиз зарурлигига чорлов бўлди.

Дилшод АҲАДОВ, Ўзбекистон Республикасининг Германиядаги Фавқулодда ва мухтор элчиси:

– Хабарингиз бор, саммит кун тартибида Марказий Осиё давлатлари ва Европа Иттифоқи ўртасидаги кўп қиррали муносабатлар, амалий ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари кўриб чиқилди. Халқаро ва минтақавий сиёсатнинг долзарб жиҳатлари юзасидан фикр алмашилди. Бу шунчаки гаплар эмас, тарихий воқеа бўлди, десак муболаға бўлмайди.

Бунга умумий сиёсий ирода туфайли эришилади. Бугунги кундаги Марказий Осиёдаги чуқур трансформация жараёнлари барқарор ва ортга қайтмас тус олди. Муҳими, яхши қўшничилик алоқалари мустаҳкамланмоқда, кенг кўламли ҳамкорлик алоқалари кенгаймоқда.

Марказий Осиё ва Европа Иттифоқи ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари ҳам сезиларли даражада фаоллашди. Бунинг ортида олиб борилаётган оқилона сиёсат турибди.  

Натижани бугунги мулоқотларда кўряпмиз.

Фикримизни баъзи рақамлар билан давом эттирайлик. Кейинги етти йилда икки минтақа мамлакатлари ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми бир неча баробар ўсиб, 54 миллиард еврони ташкил этгани ҳақида маълумотлар бор. Бугунги кунда Европанинг етакчи компания ва банклари билан амалга оширилаётган лойиҳалар портфели ҳам анча юқори.  

Самарали ҳамкорлик платформалари ишга туширилди. Барча муҳим йўналишлар бўйича вазирлар йиғилишлари, форумлар ва саммитлар мунтазам ўтказиб келинмоқда.

Саммит якунида икки минтақа ўртасида стратегик шериклик ўрнатишни назарда тутувчи Қўшма декларация ва ўта муҳим минераллар соҳасида ҳамкорлик тўғрисида декларация қабул қилинди.

Бу ҳамкорлик алоқалари яқин истиқболда ўзининг катта натижаларини бера бошлашига ишонамиз.

Икром АВВАЛБОЕВ, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Биргаликдаги саъй-ҳаракат – барқарор ривожланишга эришишнинг энг самарали ечими