Бугунги кунда давлатимиз раҳбарининг жорий йил 5 апрелдаги “Ёшларга ер ажратиш орқали уларнинг даромадларини ошириш ва бандлигини таъминлаш, шунингдек, янги ер майдонларини ўзлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, ер олиб даромади ошаётган ёшлар сони тобора ортиб бормоқда. Хусусан, ишсиз ёшларга ер майдонлари ажратиб берилаётгани натижасида уларнинг бандлиги таминланмоқда.
Жумладан, Жиззах вилояти Дўстлик тумани Манас маҳалласида яшовчи 20 нафар ёш биргаликда катта муваффақиятга эришмоқда. Ёшлар етакчиси кўмагида уларга 1 гектар ер ажратилган бўлиб, аввалига улар қовун, тарвуз, кунгабоқар ва мош каби турли экинларни етиштириб, яхши даромад олди. Биргаликдаги меҳнатнинг натижасини кўрган ёшлар иккинчи ҳосил сифатида брокколи карамларини экди. Ёшлар ишлари агентлиги кўмагида бу ерда етиштирилган брокколи карами нафақат маҳаллий бозорларга, балки Россия бозорларига ҳам экспорт қилинадиган бўлди.
Қаҳрамонимиз Достонбек Қўлдошев жараён ҳақида батафсил гапириб берди.
<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/SBQHk10SKqw" title="Birgalikda qilingan ishda baraka boʻladi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>
Гулноза Бобоева, ЎзА