Бирдамликка асосланган алоқалар (+видео)
Муносабат
Тарихий илдизлари муштарак, маданияти, маънавияти ўзаро ҳамоҳанг бўлган Марказий Осиё халқлари азалдан қўни-қўшни, қон-қардош бўлиб якдилликда яшаб келмоқда. Бугунги геосиёсий майдонда минтақа халқлари ва давлатларининг жипслиги, ҳамкорлиги янада аҳамиятли. Шу маънода пойтахтимиз Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг еттинчи Маслаҳат учрашуви муҳим ўрин тутади.
Мазкур анжуманнинг аҳамияти, унда давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган таклиф-ташаббуслар моҳияти ҳақида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Нигора Лутфуллаева ўз муносабатини билдирди.
Депутат қайд этганидек, давлатимиз раҳбарининг сиёсий иродаси билан Марказий Осиё минтақасида барқарор ҳамкорлик алоқалари кенгайиб бормоқда. 2017 йилда Президентимиз ташаббуси билан йўлга қўйилган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Маслаҳат учрашувлари минтақа мамлакатларини янада жипслаштириш, ўзаро алоқаларни мустаҳкамлашда муҳим ўрин тутади.
<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/KTjMqkwnbwI" title="Birdamlikka asoslangan aloqalar" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe> Муҳтарама Комилова,
Ойбек Давронов, Улуғбек Тўхтаев (видео), ЎзА