Муносабат 

Бугунги глобаллашув жараёни жадал кечаётган бир даврда барқарор ривожланишга эришиш барча давлатлар ва жамиятлар олдида турган энг муҳим вазифалардан биридир. Барқарор ривожланишнинг асосий таянч омиллари сифатида тинчлик, хавфсизлик ва ўзаро ишончнинг мустаҳкамланиши алоҳида ўрин тутади. 

Президентимиз Ашхобод шаҳрида Туркманистон доимий бетарафлигининг 30 йиллиги, Халқаро бетарафлик куни ҳамда 2025 йил “Халқаро тинчлик ва ишонч йили”, деб эълон қилинганига бағишланган халқаро форумда иштирок этди. 

Давлатимиз раҳбари ўз нутқида Туркманистонни доимий бетарафликнинг 30 йиллиги билан самимий табриклаб, ушбу қутлуғ сана ён қўшнимизнинг дунёнинг барча мамлакатлари билан тинч, ишончли, дўстона ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантиришга доимо содиқ бўлиб келаётганини ўзида мужассам этишини алоҳида қайд этди. 

Мамлакатимиз етакчиси Янги Ўзбекистон учун жаҳонга очиқлик, ўзаро ҳурмат ва мулоқотга интилиш фундаментал қадриятлар эканлигини таъкидлади. Бунинг тасдиғи сифатида умумий хавфсизлик ва фаровонлик йўлида бирдамлик бўйича Самарқанд ташаббуси илгари сурилганини келтириш мумкин. Ушбу ташаббус инсоният келажаги учун бефарқ бўлмаган, тинчлик, тотувлик ва барқарор тараққиёт учун интилаётган барча томонларни мулоқотга жалб этишга қаратилганлигини эътироф этди. 

Бугунги кунда ҳар бир давлатнинг тинчлиги бошқа мамлакатлар хавфсизлиги билан узвий боғлиқ бўлиб, биргаликдаги саъй-ҳаракатлар орқали глобал барқарорликка эришиш мумкин. Юртбошимиз ўзаро ҳурмат, ишонч ва ҳамжиҳатликка асосланган гуманитар ҳамкорликни илгари суриш муҳимлигини таъкидлаб, келгуси йили Тошкентда “Маданиятлар мулоқоти” қўшма халқаро гуманитар форумини ташкил этиш ва “Ёшлар тинчлик ва ишонч йўлида” минтақавий дастурини жорий этишни таклиф қилди. 

Хулоса қилиб айтганда, Ўзбекистон – дунёда адолатли ва барқарор тартиботни барпо этишга бундан буён ҳам амалий ҳисса қўшишга тайёр. Шу орқали барқарор ривожланишнинг асосий гарови – бу тинчлик, хавфсизлик ва жамиятдаги ўзаро ишончга асосланади. 

Иброҳим Отамирзаев,

Наманган давлат университети жиноят ҳуқуқи ва процесси

кафедраси мудири, юридик фанлар бўйича фалсафа доктори.

ЎзА.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бирдамликда – тинчлик, тинчликда – ривожланиш!