Кўҳна Самарқандда бўлиб ўтган ШҲТнинг навбатдаги саммити тарихий қарорлар қабул қилингани билан аҳамиятлидир. Эътироф этиш жоизки, бу дунёдаги энг йирик минтақавий тузилманинг асосий анжумани – янги таклифлар муҳокамаси, ташкилотнинг келгуси ривожланиш стратегияси белгилаб олинган тарихий саммит бўлди. Дунёнинг турли минтақаларида рўй бераётган қуролли можаролар, глобал иқлим ўзгариши, экологик муаммоларнинг чуқурлашиши, ер юзининг аксарият қисмини қамраб олган пандемия оқибатлари кейинги йилларда дунёни ўзгартирди, мураккаблаштирди. Давлатларни бир-бирини тушунишга, ўзаро манфаатли ҳамкорлик қилишга, ҳамжиҳат бўлишга ундай олди.

Президентимизнинг ШҲТ саммитидаги нутқи билан танишар эканмиз, Ўзбекистон ШҲТга раислик қилишдек масъулиятли вазифани бажариш давомида асосий эътибор хавфсизлик, барқарор ривожланиш, ўзаро ҳурмат, дўстлик ва яхши қўшничилик тамойилларига асосланган давлатлараро муносабатларни янада яхшилашга қаратилган. Аниқроғи ШҲТ фаолиятини янги босқичга кўтариш имконини берадиган бир қатор таклифлар илгари сурилганига амин бўлдик. Ана шундай муҳим таклифлардан бири ШҲТ минтақасида тинчлик, барқарорлик ва фаровонликни таъминлашга хизмат қиладиган, ҳар томонлама асослантирилган таклифдир. Ушбу таклиф замирида “Шанхай руҳи” тамойиллари асосида бирдамлик, ўзаро қўллаб-қувватлаш ва шерикликни мустаҳкамлашдек муҳим бир вазифа мужассамдир. Саммит доирасида 40 дан ортиқ битим, концепция, дастур имзоланди ва бошқа қарорлар қабул қилинди. Улар ШҲТ фаолиятининг истиқболли йўналишлари бўйича ҳамкорликни сифат жиҳатидан янги амалий мазмун билан тўлдиришга хизмат қилади.  

Мухтасар қилиб айтганда, Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотининг Самарқанд саммитида қабул қилинган қарорлар унга аъзо давлатлар атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, экологик тоза технологияларни жорий этиш соҳасида қўшма лойиҳа ва дастурларни амалга оширишда муҳим аҳамият касб этади. Шунингдек, "яшил" иқтисодиёт улушини ошириш мақсадида халқаро институтлар билан фаол мулоқот ўрнатишда барча саъй-ҳаракатларни бирлаштиришга, минтақавий даражада ҳам глобал миқёсда ҳам ҳамкорликни мустаҳкамлашда муносиб ҳисса қўшади.  
 
Казбек Артиқов, 
O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари – аппарат раҳбари 
ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бирдамлик йўлидаги муҳим ташаббуслар