Ўзбекистон Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг навбатдаги саммитига мезбонлик қилиш учун алоҳида тайёргарлик кўрди. Ниҳоят, 15-16 сентябрь кунлари қадимдан турли миллат вакиллари учун мулоқот майдонига, илм-фан, маданият марказига айланган Самарқанд шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо мамлакатлар давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги учрашуви бўлиб ўтади.

Таъкидлаш керакки, ШҲТнинг яратилиш тарихида Ўзбекистоннинг ташаббуси беқиёс. Ушбу ташкилот ўзида турли ижтимоий, маданий, сиёсий тузилмага эга давлатларни бир мақсад ва ҳамжиҳатликка бошловчи ташкилот ҳисобланади. Буни йилдан йилга ташкилот иқтисодий-сиёсий салоҳиятининг юксалиб бораётгани, аъзо давлатлар билан ҳамкорлик қилишга, қолаверса, аъзо бўлишга қизиқаётган давлатлар сони ортиб бораётгани мисолида ҳам кўриш мумкин. Умуман, ташкилотнинг умумбашарийлиги шундаки, у давлатлар ўртасидаги тотувликни, бирдамликни, ўзаро ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий алоқаларни, савдо-сотиқ ҳамда кўп томонлама фойдали бўлган келишувларни қўллаб-қувватлаб, ривожлантиришга хизмат қилади.

Ўзбекистон Республикасининг Шанхай ҳамкорлик ташкилотига раислиги даврида 80 дан ортиқ йирик тадбирлар амалга оширилган. Жумладан, давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган ташаббусларни амалга ошириш мақсадида 14 та янги концептуал ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилган. ШҲТ доирасидаги ҳамкорлик соҳаларини мазмунан бойитиш ва институционал кенгайтиришга қаратилган бу ҳужжатлар қаторида транспорт боғлиқлигини ривожлантириш бўйича ШҲТ стратегияси, Минтақалараро савдони ривожлантириш режаси, Инфратузилмани ривожлантириш дастури, “ШҲТ Эзгу ният элчиси” институтини ташкил этиш каби лойиҳаларни алоҳида таъкидлаш ўринли.

Ташкилотнинг энг ижобий жиҳати шундаки, унга аъзо давлатлар ривожланиши ва қудрати қай даражада бўлишидан қатъи назар бир хил ҳуқуқ ва мақомга эгадир. Қолаверса, “...очиқлик, турли блоклардан ҳоли эканлиги, бошқа мамлакатлар ички ишларига аралашмаслик, сиёсий қарама-қаршилик ва ихтилофли рақибликка йўл қўймаслик каби хусусиятга эга”лиги билан ажралиб туради. Шу ўринда азим Самарқанд шаҳри ушбу ташкилотнинг навбатдаги йиғилишини ўтказиш учун янгидан юз очди, десак асло муболаға бўлмайди.

Кўркам ва ҳашамдор бинолар, тарихий мажмуаларнинг янада сайқал топиши кўҳна шаҳар кўркига кўрк қўшди, қиёфасини тубдан ўзгартириб юборди. Бўлиб ўтадиган саммитдан қандай натижалар кутилмоқда, Ўзбекистонга нима беради, деган савол барча юртдошларимизни қизиқтириши табиий.

Юксак даражадаги ушбу йиғилиш, шубҳасиз, барча аъзо давлатлар учун ҳар томонлама фойдали бўлади. Улар ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни ва ривожланишнинг янги тенденцияларига замин яратади. Зеро, тинчлик, ўзаро тотувлик ва ҳамжиҳатликда бошланган ҳеч бир иш бесамар кетмайди. Ишонамизки, ташкилотга аъзо давлатлар ўртасида иқтисодий, сиёсий, маданий алоқалар янада мустаҳкамланади. Пировардида юртимизнинг иқтисодий, сиёсий салоҳияти юксалади, жаҳон ҳамжамияти ўртасидаги нуфузи ортади. Энг асосийси, мамлакатимиз тараққиётнинг юқори поғоналари сари дадил одимлайди.

Акрамжон Юлдашев,

Андижон давлат университети ректори, профессор

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бирдамлик ва ҳамжиҳатлик мустаҳкамланади