Бугунги кунда “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти томонидан энергия самарадорлигини ошириш ҳамда қайта тикланувчи энергия манбаларидан кенг фойдаланиш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Бу ҳақда “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти  бўлим бошлиғи Салим Эшонқулов қуйидагича маълумот берди:   

–2023 йил 16 февралда “2023 йилда қайта тикланувчи энергия манбаларини ва энергия тежовчи технологияларни жорий этишни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинган. Унга асосан ижтимоий ва уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳалари ҳамда иқтисодиёт тармоқларида қайта тикланувчи энергия манбаларини кенг жорий этиш кўзда тутилган.   

Айни шу талаблар асосида “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти томонидан барча маъмурий бино ва иншоотларга умумий қуввати 590 кВт бўлган 21 та объектда қуёш панеллари ўрнатилди. Бу ишлар натижасида “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ  корхоналари билан шартномалар тузилиб, ортиқча электр энергия туман, шаҳар электр тармоқларига узатилмоқда.   

2023 йил якунига кўра, қуёш панеллари орқали йил давомида 728,1 минг кВт•соат “яшил энергия” ишлаб чиқарилган бўлиб, шундан 129,3 минг кВт•соати туман, шаҳар электр тармоқларига сотилган. Бу жараён 2024 йилда ҳам юқори кўрсаткичларда давом этмоқда.   

Мисол учун, 2023 йилда қуёш панеллари орқали ишлаб чиқарилган “яшил энергия” ташкилот тизимида истеъмол қилинган энергиянинг 28,8 фоизини ташкил этган бўлса, бу кўрсаткич 2024 йилда 37,4 фоизни ташкил этиши кутилмоқда.   

Аҳамиятлиси, ўтган йил давомида қуёш панеллари орқали ҳосил қилинган “яшил энергия” (728,1 минг кВт•соат) улушига мос равишда 327,6 тонна тўйинмаган углерод газлари (экологияга зарарли газларни) табиатга чиқарилишига йўл қўйилмади. Табиийки, жорий йилда янада кўпроқ тўйинмаган углерод газларини атмосфера қатламига чиқаришнинг олди олинади.   

Шунингдек, магистрал электр тармоқлари орқали электр энергиясини узатишдаги технологик йўқотиш улушини камайтириш, энергия самарадорликни ошириш ҳамда харажатларни қисқартириш борасида ташкилий-техник тадбирлар бажарилиб борилмоқда. Бу ишларнинг самараси ўлароқ, 2021–2023 йилларда технологик йўқотишларнинг улуши камайишига эришилган.   

ЎзА мухбири

Насиба Зиёдуллаева  ёзиб олди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бир йилда қуёш панеллари орқали 728,1 минг кВт•соат “яшил энергия” ишлаб чиқарилган