“Навоий кон-металлургия комбинати” АЖ томонидан Учқудуқ туманида жойлашган Шимолий кон бошқармаси бўлинмаларида олиб борилаётган ишлар билан танишиш мақсадида оммавий ахборот воситалари вакиллари учун пресс-тур ташкил этилди.

Мамлакатимиз иқтисодиётида Навоий кон-металлургия комбинати ўз ўрнига эга гигант корхоналардан бири. Бугунги кунда мазкур корхонанинг республика саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришдаги улуши 13 фоиздан ортиқни ташкил этса, давлат бюджетида жами тушумларнинг улуши эса 20 фоизга яқин. 2021 йилда комбинат жаҳондаги олтин ишлаб чиқарувчи компаниялар рейтингида 5-ўринни эгаллаган.

Пресс-тур давомида ОАВ вакиллари Шимолий кон бошқармасининг “Шарқий” кони, Автомобиль транспорти бошқармаси ва 3-гидрометаллургия заводида бўлиб, ишлаб чиқариш жараёнлари ва амалга оширилаётган лойиҳалар билан яқиндан танишди, ишчи-ходимлар билан суҳбатлашди. Шунингдек, иштирокчилар тумандаги “Бедор ота” зиёратгоҳида бўлди.

Мустақил Ўзбекистон тарихидаги дастлабки кон

“Шарқий” кони мустақил Ўзбекистон тарихидаги дастлабки конлардан биридир. Конда йилига 4 миллион тонна сульфидли маъдан қазиб олиниб, 3-гидрометаллургия заводида қайта ишланади. Ҳозирги кунда конда 1,1 минг нафардан ортиқ ишчи-ходимлар меҳнат қилмоқда.

Мазкур кон 1991 йил 2 июлда иш бошлаган. Айни пайтда бу ерда сульфидли маъдан қазиб олишнинг 2-босқичи амалга оширилмоқда. 4893 гектар майдонни эгаллаган коннинг 27 та карьерида кон ишлари олиб борилади. Кон узунлиги 1 минг 600 метр, чуқурлиги эса 315 метрни ташкил этади. 2017-2001 йиллар оралиғида конга Россия, АҚШ, Япония, Швеция каби мамлакатлардан замонавий техникалар - экскаваторлар, автоағдаргичлар ва бурғилаш ускуналари олиб келинган. Диспетчерлик хизмати фаолияти мутлақо замонавий талаблар асосида қайта йўлга қўйилиб, мутахассислар “ЖПС” тизими орқали кондаги барча жараёнларни онлайн назорат қилиб боради.

– 2010 йилда бу кондан 16 миллион тонна кон массаси олинган бўлса, 2021 йилга келиб бу 37 миллион тоннани ташкил этди, – дейди “Шарқий” кони бошлиғи Наби Очилов. – “Мурунтов” кони билан солиштирганда, бизда ҳар тонна маъданга нисбатан олтин олиниш самарадорлиги икки баробарга кўп. Бу ерда маъдан қазиб олишда ҳар бир қатлам баландлиги беш метрни ташкил этса, “Мурунтов”да бу қатламлар 10-20 метрга етади. “Шарқий” кони таркибидаги “Жанубий-1” кони Учқудуқдаги энг катта кон бўлиб, ҳозирда 250 метргача қазиш ишлари олиб борилган ва яна 100 метрга қадар олтин захиралари мавжуд. Бу дегани, ҳали захираларимиз узоқ йилларга етади.

Автомобиль транспорти бошқармаси - ШКБнинг “юраги”

Тўхтамурод Омонов асли нуроталик. Қарийб 32 йилдирки оғир юк ташувчи машиналарни бошқаради. 19 йил Олмалиқ кон-металлургия заводида ишлаган бўлса, 13 йилдан буён Шимолий кон бошқармаси Автомобиль транспорти бошқармасида оғир юк машинаси ҳайдовчиси бўлиб ишлайди.

– Ҳарбий хизматда “Зил”, “Урал” юк машиналарини бошқарганман, – деqlи суҳбатдошимиз. – Ҳарбий хизматдан қайтганимдан кейин Олмалиқ кон-металлургия комбинатининг Жиззах вилоятидаги “Учқулоч” конига иш сўраб борганман. Фаолиятим давомида 37 тоннадан 135 тоннагача авто юк ағдаргич машиналарни бошқарганман.

Бугунги кунда Шимолий кон бошқармасининг Автомобиль транспорти бошқармасида 200 дан ортиқ “Caterpillar”, “Komatsu”, “БелАЗ”, “МАN”, “МАЗ” русумли замонавий кончилик техникалари ва транспорт воситалари мавжуд.

3-ГМЗ – мустақиллигимизнинг кончилик ва металлургия соҳасидаги биринчи йирик саноат корхонаси 

3-гидрометаллургия заводи – мамлакатимиз мустақиллигининг дастлабки йилларида фойдаланишга топширилган кончилик ва металлургия соҳасидаги биринчи йирик саноат корхонасидир. 27 йил олдин, яъни 1995 йил 14 июнь куни мамлакат иқтисодий мустақиллигини мустаҳкамлаш йўлида муҳим аҳамиятга эга бўлган 3-гидрометаллургия заводининг биринчи босқичи ишга туширилган. Шу вақтга қадар Учқудуқда фақат уран қазиб олинган бўлса, янги завод ишга туширилгач, олтин ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.

Завод илк ишга тушган йилда 1 миллион 200 минг тонна хомашё қайта ишланган.

– Бугунги кунда заводда йилига 8 миллион тоннадан ортиқ “Кокпатас” ва “Довгизтов” конларидан қазиб олинган олтин таркибли маъдан қайта ишланади, – дейди 3-ГМЗ директори Шуҳрат Норбадалов. – 2003 йилдан бошлаб корхона негизида дунёда ягона бўлган Жанубий Африка Республикасидаги биотехнология усули - бактериялар ёрдамида рудани қайта ишлаш жараёнини ташкил этишга катта қизиқиш билдирилди. Шу тариқа лойиҳа амалда бошланиб, 2008 йилда биринчи босқич ишга туширилди. 2011 йилда эса йилда эса иккинчи босқич фойдаланишга топширилди. 2017 йилда Ўзбекистон Республикаси кончилик ва металлургия саноати тарихида илк маротаба НКМК мутахассислари мураккаб таркибли, қайта ишлаш қийин бўлган маъданлардан олтин ажратиб олишнинг янги технологиясини яратганлиги учун Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилотининг олтин медалига сазовор бўлди.

[gallery-7644]

Заводга олиб келинган маъданлар майдаланиб, янчиш жараёнига ўтказилади. Бу бойитиш жараёнлари саналиб, сўнгра флуатация жараёнида минерал янада бойитилиб, олтин таркибли маъданлар фотореагент ёрдамида махсус ажратиб олинади.

Хомашё биоксидлаш цехида иккита резервуарда бўтана, яъни лойқа кўринишидаги концентрат қабул қилиб олинади. Мазкур цехда консентратни қайта ишловчи биореакторлар сони 48 тани ташкил этиб, уларнинг 24 таси бирламчи реактор бўлса, қолгани иккиламчи реакторлар ҳисобланади. Реакторлар орасидаги фарқ шундаки, суюқ масса кўринишида қувурлар орқали қабул қилиб олинувчи фотоконцентрат маҳсулот асосан бирламчи реакторлардаги бактериялар ёрдамида 75 фоизгача тозаланиб, олтингугурт сульфиди биоксидлаб берилади. Кейинги босқичда эса ярим тайёр маҳсулот олинади.

2019 йилда заводда чиқиндиларини қайта ишлашга мўлжалланган фильтрлаш, қуритиш ва қуйдириш бўйича янги юқори технологияларга асосланган мажмуа ишга туширилди. Бу цех дунёда ягона ҳисобланиб, чиқиндилар қайта ишланиб, йилига бир тонна миқдорида қўшимча олтин олинмоқда.

– Янги технологик жараённи амалга оширадиган жиҳоз ва ускуналар учун комбинат ва “Engineering Dobersek GmbH” компанияси мутахассислари биргаликда Германия давлатининг халқаро патентини қўлга киритди, – дейди цех бошлиғи Толмас Ҳасанов. – Янги лойиҳа табиий ресурслардан тўлиқ фойдаланишни кўпайтириш ва ишлаб чиқариш таннархини пасайтириш, чиқиндига чиқиб кетадиган олтин миқдорини икки баравар камайтириш имконини берди. Умуман олганда, завод ишга туширилган йилга нисбатан корхонанинг маъдан қайта ишлаш бўйича йиллик унумдорлиги 6 баробардан кўпроқ, олтинни ярим тайёр ҳолатида ишлаб чиқариш эса 5 баробар ошди.

Энг муҳими, бугунги кунда завод ва конларни маҳаллий кадрлар бошқармоқда.

"Бедор ота"

Пресс-тур доирасида “Ишчилар” қўрғони яқинида жойлашган “Бедор ота” зиёратгоҳида борилди.

Халқ орасида “Бедор ота” зиёратгоҳи ҳақидаги афсоналар юради. Бу қай даражада ҳақиқат ёки ёлғон буниси номаълум. Аммо бу жой зиёратгоҳ сифатида кўпчилик келадиган масканга айланган.

Абдували Бўриев, Сирож Аслонов (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бир ярим йилда рационализаторлик таклифларидан 34 миллиард сўм фойда олган корхона