Амалга оширилган ишлар натижасида одил судлов жараёнида инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш даражаси янги босқичга чиқди.

Сўнгги йилларда мамлакатимизда суд-ҳуқуқ тизимини янада такомиллаштириш, фуқаролар ва тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш чораларини кучайтириш, одил судловни самарали таъминлаш ҳамда судьялар ҳамжамияти ролини ошириш бўйича изчил ишлар олиб борилмоқда.

Амалга оширилган ишлар натижасида одил судлов жараёнида инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш даражаси янги босқичга чиқди. Шу билан бирга, суд ҳимоясини таъминлашдаги ортиқча бюрократик тўсиқлар сақланиб қолаётганлиги, суд қарорларини қайта кўришнинг бир-бирини такрорловчи босқичлари мавжудлиги, инвесторлар ҳуқуқларининг суд ҳимоясида бўлиши етарли даражада ташкил этилмаганлиги ва бошқа бир қатор камчиликлар суд органларининг амалдаги тузилишини замон талаблари ва халқаро стандартларга мувофиқ қайта кўриб чиқишни тақозо этмоқда.

Мамлакатимиз Президенти жорий йилнинг 24 июль куни “Судлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва одил судлов самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонни имзолади.

Мазкур ҳужжатга кўра 2021 йилнинг 1 январидан эътиборан вилоятлардаги судлар негизида умумюрисдикция судлари ташкил этилади. Туман ва шаҳар маъмурий судлари тугатилади, маъмурий судларни кўриб чиқиш ваколати эса жиноят ишлари бўйича судларга берилади. Суд тизимига дастлабки эшитув институти ва “бир суд – бир инстанция” тамойили жорий этилади, шунингдек, прокурорларнинг суд ишларини кўриб чиқишдаги иштироки тартиблари қайта кўриб чиқилади.

Ҳужжатга мувофиқ, 2021 йил январдан вилоят ва унга тенглаштирилган фуқаролик ишлари бўйича, жиноят ишлари бўйича судлар ва иқтисодий судлар негизида судьяларнинг қатъий ихтисослашувини сақлаб қолган ва суд ишларини юритиш турлари бўйича алоҳида судлов ҳайъатларини ташкил этган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар умумюрисдикция судлари ташкил этилади. Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ваколати маъмурий судлардан жиноят ишлари бўйича судларга ўтказилади. Шу муносабат билан маъмурий ва бошқа оммавий ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган ишларни кўришга ихтисослаштирилган Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар марказлари ва Тошкент шаҳрида туманлараро ва туман (шаҳар) маъмурий судлари тугатилади. Бунда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маъмурий судлари сақлаб қолинади.

Ўзбекистон Судьялар олий малака ҳайъати ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари судьяларига малака ҳайъатларининг қарорлари устидан Судьялар олий кенгашига шикоят қилиш ҳуқуқи берилади.

Бундан ташқари, тегишли туман (шаҳар) аҳоли сонидан ва судларнинг ҳақиқий иш ҳажмидан келиб чиқиб, Амударё, Нуробод, Бойсун ва Пастдарғом туманларидаги иқтисодий судлар тугатилади. Худди шунингдек, 5 та туман (Янгийўл, Ургут, Сўх, Хатирчи ва Пахтакор) фуқаролик судлари ва 4 та туман (Бўзатов, Тахиатош, Бандихон ва Тупроққалъа) жиноят судлари ташкил этилади.

Қайд этилишича, ҳозирги кунда ҳар бир вилоят судида 4 тадан 15 тагача судьялар фаолият юритаётган бўлса, янги ташкил этилаётган умумюрисдикция судларида 19 тадан 47 тагача судья ишлайди. Вилоят судларида судьялар сонининг камлиги ишларнинг бир вилоятдан иккинчисига 20 мингдан ортиқ ишларнинг олиб берилишига, натижада фуқароларнинг сарсонгарчилигига сабаб бўлган.

Шунингдек, 199 та туман (шаҳар) маъмурий судлари мақбуллаштирилиб, вилоят марказларида 14 та туманлараро маъмурий судлар ташкил этилади

Судда ишларни кўришда инсон ҳуқуқлари кафолатларини янада кучайтириш ва тарафларнинг тортишувчанлик тамойилини амалда рўёбга чиқариш мақсадида жиноят ишлари бўйича судларда дастлабки эшитув институти жорий этилади. 2019 йилда 469 та иш судда бир неча ой кўрилгандан кейин дастлабки терговдаги камчиликларни бартараф этиш учун прокурорга қайтарилган. Эндиликда ишни судга тайинлаш жараёнида 7 кеча кундуз ичида судья мазкур масалани ҳал этиши мумкин бўлади. Бундан ташқари, прокурорнинг судда иш кўрилиши жараёнида иштирок этиш тартиби илғор халқаро стандартларга мослаштирилмоқда. Жумладан прокурор суд жараёнида айбловдан воз кечган тақдирда, реабилитация асосларига кўра жиноят ишини тугатиш, прокурор томонидан тарафлар мурожаати мавжуд бўлган ҳолдагина суддан ишни ўрганиш учун чақириб олиш, прокурорнинг фуқаролик ва иқтисодий ишларнинг кўрилишида ўз ташаббуси билан иштирок этишини чегаралаш назарда тутилмоқда.

Ортиқча суд босқичларини бекор қилиш орқали суд тизимига “бир суд – бир инстанция” тамойили жорий этилади. Хусусан суд ишларини назорат тартибида кўриш институти тугатилади. Бир судда ишларни икки босқичда (биринчи ҳамда апелляция ёки кассация) кўриш амалиётига барҳам берилади.

2019 йилнинг ўзида айни бир вилоят судида биринчи ва апелляция (кассация) инстанциясида кўрилган ишларнинг 13 мингга яқини Олий судда ўзгартирилган ёки бекор қилинган.

Олий суд тузилмасида инвестициявий низоларни ва рақобатга оид ишларни кўриш бўйича алоҳида судлов таркиби тузилади. 2019 йилнинг ўзида иқтисодий судлар томонидан чет эл инвесторлари билан боғлиқ 3 мингга яқин, рақобатга оид 30дан ортиқ ишлар кўрилган.

Молия вазирлигига суд тизимининг судьялари ва ходимларининг моддий таъминотини 2021 йил 1 январдан бошлаб тўлиқ Давлат бюджетига ўтказиш ва уларнинг иш ҳақини ошириш бўйича таклиф киритиш топширилмоқда. Хорижий давлатларда суд тизимининг моддий таъминоти тўлиқ Давлат бюджети ҳисобидан молиялаштирилади. Судлар тайинлаган жарима ва давлат божларининг 40 фоизи (ўртача 260 млрд сўм) суднинг бюджетдан ташқари фондига йўналтирилмоқда ва шу ҳисобдан уларнинг ўзларига иш ҳақи берилмоқда.

Мазкур фармон суд ҳимоясини таъминлашдаги ортиқча бюрократик тўсиқларни бартараф этиш, суд қарорларини қайта кўришнинг бир-бирини такрорловчи босқичларини бекор қилиш, инвесторлар ҳуқуқларининг ишончли суд ҳимоясида бўлишини таъминлаш, суд органларининг амалдаги тузилишини замон талаблари ва халқаро стандартларга мувофиқлаштиришга хизмат қилади.

Раҳматулла Мирзаев
Самарқанд давлат университети
Юридик факультети декани,
юридик фанлари номзоди, доцент

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Бир суд – бир инстанция” тамойили одил судловни таъминлайди