Солиқ қўмитаси раиси раҳбарлигида, жорий йилнинг апрель ойи прогноз кўрсаткичлари ижроси ҳамда май ойидаги вазифаларга бағишланган Ҳайъат мажлиси бўлиб ўтди.

Унда марказий аппарат ҳамда ҳудудий солиқ бошқармалари бошлиқлари (видеоконференцалоқа орқали) иштирок этди.

Таъкидланганидек, апрель ойида 14,6 трлн сўмлик солиқ тушумлари таъминланиб, ўтган йилнинг апрель ойига (13 трлн сўм) нисбатан 1,6 трлн сўмга 12,1 фоизга ўсишга эришилди. Худди шу даврда – мол-мулк солиғи 56 фоиз, айланмадан олинадиган солиқ 45 фоиз, ер солиғи 38 фоиз ва ҚҚС 25 фоиз ўсган.

Шу билан бирга, апрель ойида 19 та туман (шаҳар)ларда олинадиган умумий тушумлар ҳамда 58 та солиқ инспекциясида айланмадан олинадиган тушумларни, шунингдек, аксарият ҳудудларда қўшимча даромадларни жалб этишда кутилган натижаларга эришилмаганлиги жиддий танқид қилинди.

Шунингдек, “ДСБ маъмурчилиги” дастури асосида “корхонабай” ишлаш тизими бўйича апрель ойи якунига кўра самарадорлик кўрсаткичи Навоийда 68,8 балл, Тошкент шаҳрида 69,6 балл, Қашқадарёда 70 балл, Жиззахда 70,3 бални ташкил этиб, паст даражада қолганлиги танқид қилиниб, мавжуд камчиликларни бартараф этиш бўйича аниқ вазифалар белгилаб олинди.

Ҳайъат йиғилишида “Маҳаллабай” ишлаш тизими доирасида солиқ инспекторлари фаолияти ҳам таҳлил қилинди. Хусусан, жорий йилнинг апрель ойида “Маҳаллаларда солиқ органлари фаолияти” АТ да баҳолаш натижаларига кўра, республиканинг самарадорлик кўрсаткичи 92,2 баллни ташкил этиб, 9 та вилоятда 90 баллдан ошган бўлса, Андижон (84,8), Фарғона (87,2), Самарқанд (87,5), Наманган (89,7) ҳамда Жиззах вилоятида 90 баллга етмаганлиги ҳар бир маҳалла кесимида танқидий муҳокама этилиб, масъулларнинг ҳисоботлари эшитилди.

Ўтган ойда 377 нафар инспекторнинг самарадорлик кўрсаткичи (КПИ) 95 баллдан юқори, 1 416 нафари эса 90 ва 95 бал оралиғидаги кўрсаткичларга эришган бўлса, 2615 нафар инспектор 90 балдан паст натижаларни қайд этган.

Йиғилишда апрель ойида фойдаланилмаган имкониятлар кўрсатиб ўтилиб, май ойида бюджетни солиқ тушумлари ва қўшимча даромадлар билан таъминлаш, солиқ қарзларини ундириш, “корхонабай” ва “маҳаллабай” ишлашда ҳар бир ходимнинг самарадорлик (КПИ) кўрсаткичлари ижросини сўзсиз таъминлаш бўйича аниқ вазифалар белгилаб берилди.

Шунингдек, тўлов интизомига риоя этилиши, тадбиркорлик субъектларига рейтинг кўрсаткичларини яхшилашга кўмаклашиш, солиқ тўловларини камайтирган хўжалик субъектлари билан манзилли ишлаш каби қатор йўналишларда амалга ошириладиган ишлар бўйича чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Ш.Маматуропова,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бир ойда 14,6 трлн сўмлик солиқ тушумлари таъминлангани маълум қилинди