Пойтахтимизда Президентимиз раислигида жорий йилда уй-жой қурилиши ва ипотека бозорини ривожлантириш борасидаги устувор вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилиши давом этмоқда.

- Биз бугунги кунга қадар бунақа ҳажмдаги қурилиш дастурини амалга оширмаганмиз, -деди давлатимиз раҳбари. 

- Шунинг учун, ҳар бир вилоят ҳокими уй-жой масаласида шахсан ўзи ичига кириб, аниқ ҳисоб-китобга эга бўлиши керак. Энг катта масала – бу уй-жойларнинг нархини адолатли шакллантириш. Бугунги нарх-наводан одамларимиз рози эмас ва ҳокимлар буни ичига кирмагани ҳам, рост.

Йиғилишда вилоят ва туман ҳокимлари бир квадрат метр уй нархини 4 миллион сўмдан оширмаслик учун барча зарур чораларни кўриш вазифаси топширилди.

Бунда, ҳар бир туман, шаҳар ва вилоят ҳокими ўз ҳудудида қурилиш таннархини ичига кириб, қайси қурилиш материалларини арзонроқ ва яқинроқдан олиш мумкин, цемент ва металл нархини қандай пасайтирса бўлади, деган саволларнинг жавобини топиши керак, деди Президент.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бир квадрат метр уй нархини 4 миллион сўмдан оширмаслик вазифаси қўйилди