Жамоат транспорти тизимини ривожлантириш нафақат йўллардаги тирбандликни олдини олишда, балки йўловчиларнинг хавфсиз ва тезкор ҳаракатланиши ҳамда экологияга бўлган юкни камайтиришда муҳимдир.

Тошкент шаҳрида 5 миллиондан зиёд аҳоли истиқомат қилади, рўйхатдан ўтган 800 мингга яқин автотранспорт мавжуд. 2030 йилга келиб Ўзбекистонда жамоат транспортидан фойдаланиш даражасини 40 фоизга етказиш режалаштирилган. Аҳоли сонининг мунтазам ортиб бораётгани туфайли жамоат транспортига эҳтиёж ва талаб ҳам тобора ошмоқда.  

“Тошкент метрополитени” ДУК матбуот хизматининг маълум қилишича, жорий йил 5 март куни “Тошкент метрополитени” давлат унитар корхонаси хизматидан кун давомида 903 мингдан зиёд йўловчи фойдаланди. Бу кўрсаткич ўтган 2021 йилга нисбатан 3 баробарга, 2016 йилга нисбатан эса 6 баробарга кўп йўловчиларга хизмат кўрсатилди деганидир.  

Маълумот ўрнида таъкидлаш лозимки, соҳада бир қанча ўзгаришлар амалга оширилмоқда. Хусусан, жамоат транспортидан фойдаланишда йўловчилар учун қулай тарифларни жорий этиш ҳамда электрон тўловларни оммалаштириш мақсадида бир соат ичида бир йўналишли йўловчи транспортидан бошқасига ўтиш сонидан келиб чиққан ҳолда, имтиёзли ва бепул, кунлик, бир, уч ва олти ойлик, йиллик чекланмаган тарифлар йўлга қўйилмоқда.  

Шунингдек, шаҳар йўловчилар транспортида бепул юриш ҳуқуқига эга айрим тоифадаги фуқаролар учун имтиёзли транспорт карталари жорий этилгани ҳам айни муддао бўлди.  

Умуман олганда, жамоат транспорти билан боғлиқ вазиятни яхшилаш аҳолининг узоғини яқин қилиб, харажати ва вақтини тежашга хизмат қилади.  

Муҳайё Тошқораева,ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бир кунда 903 мингдан зиёд йўловчи метрополитен хизматидан фойдаланди