“Бир ҳудуд – бир маҳсулот” тамойили амалда
Шаҳрихон туманида "Бир ҳудуд – бир маҳсулот" мавзусида кўргазмали семинар бўлиб ўтди.
Андижон вилоятида аҳоли, хусусан, ёшлар бандлигини таъминлаш, уларнинг доимий даромад манбаини шакллантириш, оилалар даромадини ошириш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Жумладан, “Бир ҳудуд – бир маҳсулот” тамойили мазкур йўналишдаги ишлар самараси ва натижадорлигини оширишда муҳим аҳамият касб этмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 майдаги "Томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 1 февралдаги "Аҳолига деҳқон хўжалигини ташкил этиш учун ижара ҳуқуқи асосида ажратилаётган ер майдонларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорлари ижроси доирасида Шаҳрихон туманида ташкил этилган кўргазмали семинарда маҳаллаларда иш олиб бораётган ҳоким ёрдамчилари, қишлоқ хўжалигига алоқадор ташкилотлар раҳбарлари, деҳқон хўжаликлари ҳамда томорқа ер эгалари иштирок этди.
[gallery-15904]
Семнарда ана шу йўналишда амалга оширилган ишлар атрофлича таҳлил этилди, мавжуд муаммоларни бартараф этиш бўйича фикр-мулоҳазалар билдирилди. Намунали иш олиб бораётган хўжаликлар, томорқа ер эгаларининг илғор иш тажрибалари кўрсатилди.
Мутахассислар томонидан деҳқон хўжаликларини ташкил этиш учун ажратиб берилган ер майдонларидан унумли фойдаланиш, бу борадаги ишларни самарали ташкил этиш, илғор иш тажрибаларини қўллаш юзасидан таклиф, тавсия ва тушунчалар берилди.
Иштирокчиларнинг мавзу доирасидаги билим ва малакаларини ошириш, қолаверса, ўзаро тажриба алмашиш, илғор иш услубларини ўрганиш имконини берган семинар қатнашчилари ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан батафсил жавоблар олди.
Ф. Убайдуллаев, З. Умрзоқов (сурат), ЎзА мухбирлари