Бир гуруҳ ижодкорлар Қашқадарёда
Аввал хабар берганимиздек, “Маърифат улашиб” лойиҳаси доирасида Тошкент шаҳрида яшаб, ижод қилаётган қашқадарёлик адабиётшунос олимлар, шоирлар, ёзувчилар, журналист ва санъаткорлар иштирокида маънавий-маърифий учрашувлар давом этмоқда.
Мана шундай учрашувлардан бири Қарши давлат университетида ҳам бўлиб ўтди.
Олий ўқув юртига адабиётшунос олим Нурбой Жабборов, ёзувчи Неъмат Арслон, шоир Холмамат Ҳасанов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Жаббор Тошев, шоиралар Зилола Хўжаниёзова, Гулбаҳор Жумаева, Зулфия номидаги Давлат мукофоти совриндори, шоира Гулинигор Авезова, таниқли хонанда Шуҳрат Дарё, “Ўзбекистон тарихи” телеканали директори Шуҳрат Ҳайитов, “Ўзбекистон” телеканали сиёсий шарҳловчиси Инобат Нормуродова ва бошқалар ташриф буюрди.
Университет жамоаси, талаба-ёшлари иштирокида кечган жонли мулоқот теран мулоҳазаларга, ўзаро савол-жавоб ва дилбар қўшиқларга бой бўлди. Ижодкорлар ўзлари туғилиб ўсган азим воҳа билан доимо фахрланишини алоҳида таъкидлашди. Шоирлар ижодидан намуналар ўқилди.
[gallery-17383]
Самимий суҳбатда юрт туйғуси, ватанпарварлик, илм-тарбия мавзулари доирасида сўз борди.
Шуҳрат Дарё ижросидаги ёқимли қўшиқлар ижодий учрашувга ўзгача кайфият улашди.
Ўлмас Баротов, Жамшид Норқобилов (сурат),
ЎзА мухбирлари