Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов Термиз шаҳридаги Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказида бўлиб, ходимлар ва вақтинча сақланаётган вояга етмаганлар билан учрашди. Яратилган шароитлар билан танишиб, болаларнинг оилавий муҳити, муаммолари ва уларнинг қизиқишлари ҳақида суҳбатлашди.

Йилнинг ўтган даврида марказ ходимлари 209 нафар вояга етмаган болага ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатди. Уларнинг 9 нафарига васийлик ёки ҳомийлик тайинлаш масаласи ҳал этилди. Икки нафари ихтисослашган таълим муассасаларига жойлаштирилди. Тузалиш йўлига ўтмаган 9 нафар ўғил–қиз республика болалар ўқув тарбия муассасаларига юборилди. 

– Бола тарбиясига барчамиз бирдек масъулмиз, – деди вилоят раҳбари. – Тарбияси бироз оғирроқ битта бола ҳам юзимизни ерга қаратиши ҳеч гапмас. Аждодларимизнинг фарзанд тарбиясига миллий қадрият сифатида қараганида катта маъно бор. Айниқса, дунёда глобаллашув жараёнлари кечаётган бизнинг давримиз бола тарбиясига янада эътиборли бўлишни, қаровсиз ва назоратсиз қолдирмасликни талаб қилмоқда. Бир болага етти маҳалла ҳам ота, ҳам она, деган мақолимиз бежиз айтилмаган. Ёш авлод таълим–тарбияси нафақат ота–она, мактаб ёки маҳалла, балки катта-кичик раҳбарлар ва бутун жамоатчилик вакилларининг муҳим вазифасидир.

Вилоят ҳокими болалар тарбиясига мутасаддиларнинг, васийлик ва ҳомийлик тайинланганларнинг масъулиятини янада ошириш ҳамда болаларни қаровсиз қолдиришнинг оқибатлари ҳақида фикр алмашди. Марказдаги болалар билан манзилли ишлаш юзасидан қатор таклиф ва тавсиялар берди. 

Холмўмин Маматрайимов, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бир болага етти маҳалла ҳам ота, ҳам она