Ватанимиз тарихидаги 2 апрель санаси билан боғлиқ айрим воқеалар баёни.

1497 йил (бундан 528 йил олдин) – Пули Чароғда Ҳусайн Бойқаро ва ўғли Бадиуззамон ўртасида жанг бўлиб ўтди. Мазкур жангда Алишер Навоий ҳам қатнашиб, мағлубиятга учраган Бадиуззамон билан отасини яраштиришга кўп ҳаракат қилди. Ҳусайн Бойқаро Бадиуззамон устидан қозонилган биринчи ғалабадан сўнг Ҳиротга қайтмай, Балхга борди.

1842 йил (бундан 183 йил олдин) – Бухоро амири Насруллонинг Қўқон хонлигига қарши иккинчи юриши бошланди. Хива–Бухоро чегарасида аҳволнинг мураккаблиги сабабли амир қўшинларининг бир қисми Бухорода қолдирилди. Қўқон юришига бор-йўғи 18 минг аскар жалб этилди.

Тарихчи олим Қаҳрамон Ражабовнинг ёзишича, бир томондан, Қўқонда Муҳаммад Алихон томонидан шариатга зид ишларнинг яна давом эттирилиши, иккинчи томондан, Қўқон хонлиги ҳудудини узил-кесил Бухорога қўшиб олиш ҳамда Мовароуннаҳр ва Хоразмни яхлит давлат остига бирлаштириш нияти Насруллони Қўқон устига янги юриш қилишга ундаган. 

1882 йил (бундан 143 йил олдин) – Тошкент мусиқа жамияти ташаббуси билан Тошкент болалар уйи фойдасига концерт уюштирилди. Тарихчи Саҳодат Муртозованинг қайд этишича, концертда сотилган билетлар ҳисобидан 480 рубль, кишиларнинг хайрияси эвазига 42 рубль, жами 522 рубль кирим қилинди.

1917 йил (бундан 108 йил олдин) – Қўқонда “Тирик сўз” газетаси нашр этила бошланди. У ўзини муштарийларига шундай таништирган: “ҳафтада 3 мартаба чиқадургон адабий, иқтисодий, тараққий газетадур”. Унинг муҳаррири ва ношири Обиджон Маҳмудов. Дастлабки сонида газетанинг нима мақсадда ташкил қилинганини муҳаррирнинг ўзи шундай баён этади: 

“...фақир 1914нчи йилдан то 1915 йилғача “Садои Фарғона” номли газет бирлан миллатга хизмат қилғон эдим, баъзи муомалот, олам неча хил монеъликлар сабаб бўлуб тўхтаб қолғон эди... Халқни уйғотмоқ учун муноди қилмоқни (фикр бермоқ маъносида) ўзумга лозим билдим, аҳволи замонаға қараб баъзи пухта жойларда эшиткан ва билғон сўзларни газет орқалик билдуруб турмоқни зарур фаҳмлаб, яъни “Тирик сўз” газетасини чиқармоқға мажбур бўлдум, муддао газет чиқормоқдан фойда қилиш ёки бошқа муддао эмас, балки фақирни муддаоси мутафриқа фикрлик (тарқоқ фикрли, яъни фикр жиҳатидан алоҳида-алоҳида маъносида) миллатларни фикрларини жамъ қилиш, миллат ораларидаги нафсониятларни йўқ қилиш, ишда, фикрда, маслаҳатда катта-кичикларни бир-бирлариға яқинлаштуруш. Ғазета маслаки бирлик ва иттифоқлик, дин, дунёвий ишда тараққий қилишни асбобидур...”

“Тирик сўз” мана шу йўлда фаол ҳаракат қилишга уринди. Мамлакатда мавжуд аҳволни тушунтиришга, Муваққат ҳукуматнинг буйруқ ва қарорларини халққа етказишга алоҳида эътибор берди. Унда Туркистон хабарлари билан бир қаторда, Фарғона музофоти ва Қўқон шаҳрида содир бўлган янгиликлар мунтазам бериб борилди. “Шўрои ислом”нинг фаолияти, амалга ошираётган ишлари ёритилиб турди. Ҳурриятни, янги замон ўзгаришларини олқишлаган шеърларни чоп этди. Газета реклама ва эълонларга ҳам ўз саҳифаларидан анчагипа ўрин ажратди. “Тирик сўз”нинг қанча сони ва қачонгача чиққани ҳозирча аниқланмаган.

1919 йил (бундан 106 йил олдин) – Туркистон ҳукумати пуллар хилма-хиллигининг олдини олиш учун Тошкентда четдан келган барча кишилар ўзларидаги пулларни халқ банкида туркбонларга алмаштиришлари шартлиги тўғрисида буйруқ чиқарди.

1936 йил (бундан 89 йил олдин) – Олий мусиқа мактаби базасида Тошкент давлат консерваторияси (ҳозирги Ўзбекистон давлат консерваторияси) ташкил этилди. 1976 йил 5 январда унга Мухтор Ашрафий номи берилди. 2002 йил 16 апрелда Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони асосида Ўзбекистон давлат консерваторияси деб қайта номланди. Консерватория мусиқа соҳасида Марказий Осиёдаги биринчи олий ўқув юрти ҳисобланади. 

1998 йил (бундан 27 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Италия Республикасида Ўзбекистон Республикасининг элчихонасини очиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

2002 йил (бундан 23 йил олдин) – Термиз шаҳрининг 2500 йиллик юбилейи ЮНЕСКО ҳамкорлигида халқаро миқёсда нишонланди. Юбилейга тайёргарлик кўриш асносида шаҳар тарихи, унинг жахон цивилизациясида тутган ўрни ва аҳамияти, Термизий алломаларнинг дунё маданияти ва маънавий олами тараққиётига қўшган бебаҳо ҳиссаси, шаҳарнинг осори атиқаларини илмий жиҳатдан ўрганиш юзасидан анча хайрли ишлар қилинди.

2007 йил (бундан 18 йил олдин) – Ўзбекистон Республикасининг “Марказий Осиёда ядро қуролидан холи зона тўғрисидаги шартномани (Семипалатинск, 2006 йил 8 сентябрь) ратификация қилиш ҳақида”ги Қонуни қабул қилинди.

2008 йил (бундан 17 йил олдин) Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тошкент шаҳрининг 2200 йиллигини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

2009 йил (бундан 16 йил олдин) – ЮНЕСКОнинг Париждаги Қароргоҳида Тошкент шаҳрининг 2200 йиллик юбилейига бағишланган тадбирларнинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

2013 йил (бундан 12 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ҳузуридаги Ўзбекистон олимпиадачиларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

2018 йил (бундан 7 йил олдин) – Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикаси уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси ходимлари кунини белгилаш тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинди. Унга биноан 18 апрель Ўзбекистон Республикаси уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси ходимлари куни этиб белгиланди.

2018 йил (бундан 7 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Қурилиш соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ва “Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

2018 йил (бундан 7 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “«Мўътабар аёл» кўкрак нишонини таъсис этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

2019 йил (бундан 6 йил олдин) – Ўзбекистон Республикасининг “Жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган айрим тоифадаги шахслар устидан маъмурий назорат тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинди.

2019 йил (бундан 6 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Аҳоли муаммолари билан ишлашда маҳалла институтининг мавқеини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони қабул қилинди. 

2022 йил (бундан 3 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Маиший техника маҳсулотларини мажбурий рақамли маркировкалаш тизимини жорий этиш тўғрисида”, “Дори воситалари ва тиббий буюмларни мажбурий рақамли маркировкалаш тизимини жорий этиш тўғрисида” қарорлари қабул қилинди.

Алишер ЭГАМБЕРДИЕВ тайёрлади

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бир асрлик тарихга эга “Тирик сўз” қандай мақсадда чоп этилган?