Қашқадарё вилояти Яккабоғ тумани адлия бўлимига Яккабоғ ихтисослашган давлат ўрмон хўжалиги ходими Ш.Муҳаммадиев лавозим маошига белгиланган устамаларни ундириш ҳақида ариза билан мурожаат қилди.

Яккабоғ тумани адлия бўлими томонидан мурожаат ўрганилганда Яккабоғ ихтисослашган давлат ўрмон хўжалигининг яна 46 нафар ходимига шу вақтга қадар устамалар тўлаб берилмагани аниқланди.

Қашқадарё вилояти адлия бошқармаси ахборот хизмати тақдим этган маълумотга кўра, Яккабоғ тумани адлия бўлими томонидан фуқаролик ишлари бўйича  Яккабоғ туманлараро судига лавозим маошига белгиланган  устамаларни ундириш ҳақида киритилган 47 та ариза суд томонидан қаноатлантирилиб, жами 377 миллион 436 минг сўм миқдордаги устама пуллари ундириб берилди.

Ўлмас Баротов, ЎзА.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бир ариза билан 47 кишининг муаммоси ҳал бўлди