Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Биоорганик кимё институти томонидан матбуот анжумани ташкил этилди.

Фанлар академияси олимлари, тадқиқотчилар, ОАВ вакиллари иштирок этган тадбирда институт томонидан ишлаб чиқилган янги препарат – «Рутан» хусусиятлари, афзаллик жиҳатлари, ишлаб чиқарилиши ҳақида маълумот берилди.

SARS-CoV-2 вируси билан касалланган беморларни даволаш учун самарадор, организмга зарарли таъсир кўрсатмайдиган дори воситалари йўқ. Шу сабабли бундай дори воситаларини яратиш бугунги куннинг долзарб вазифаси бўлиб қолмоқда.

Анжуманда «Рутан» препарати арзон, инфекцияга чалинган беморлар учун самарали экани алоҳида қайд этилди.

– Бутун дунё, инчинун, мамлакатимизда ҳам вирус тарқалиши билан боғлиқ вазият кўрилган чораларга қарамай ривожланиб бормоқда, – дейди Биоорганик кимё институти директори, академик Шавкат Солиҳов. – Олимлар билан бирлашиб, қарийб ярим йил мобайнида «Рутан» препаратини ишлаб чиқишга уриндик, амалиётда синадик. Натижа биз кутганданда яхши чиқди. Препарат шу ойнинг охирида сотувга чиқади. Май ойидан бошлаб юртимиздаги барча дорихоналарга чиқаришни режалаштирганмиз. Дорини тайёрлаш ишлари қийин кечди. Уни иложи борича аҳоли яшаб турган жойдан узоқроқда, чекка ҳудудларда тайёрладик. Мақсадимиз аҳолини арзон дори маҳсулотлари билан таъминлаш. Препаратнинг тан нархи COVID-19 инфекциясига чалинган беморларга тавсия қилинадиган дорилардан 6-5 баробар арзон.

Биоорганик кимё институти ҳамда Хитой Фанлар академияси олимлари ҳамкорлигида “Rhus coriaria” (сумах) ўсимлигидан ажратиб олинган Рутан препарати SARS-CoV-2 вирусига қарши ягона самарали дори воситаси бўлиб, у антиоксидантлик ва антигипоксик хусусиятларга эга.

Препарат SARS-COV-2 вирусининг 2 та муҳим фермент тизимини ингибирлайди. Вируснинг ҳужайрада кўпайиши ва тарқалиши ҳамда патологик ва яллиғланиш жараёнини чақирувчи оқсиллар ҳосил бўлишини тўхтатади ва касалларда салбий ҳолат – «цитокинин бўрони»нинг олдини олади. Натижада SARS-CoV-2 вирусига чалинган беморларни тузатиш муддати қисқаради ва бемор ўз ҳолатига тез қайтади.

Рутан препарати 103 та коронавирус инфекцияси билан касалланган ўртача оғирликда кечаётган беморда синалганда, СОVID-19 орқали чақирилган яллиғланиш жараёнининг асосий воситачиси бўлмиш С-реактив оқсили миқдорининг камайиши кузатилди ва бу орқали унинг аниқ яллиғланишга қарши таъсирга эга эканлиги аниқланди. Рутан қабул қилган бирор-бир беморга касаллик давомида оксигенацияга муҳтожлик бўлмади.

Олимларнинг айтишича, Рутан таблеткалари ўртача оғирликда кечаётган, ўпка яллиғланиши 30 фоиз бўлган COVID-19 касаллигига ҳамда гриппнинг барча штаммларига қарши дори воситаси сифатида қўллаш учун рухсат этилди. Таблеткани ичиш оқибатида ножўя таъсирлар кузатилмагани учун беморлар бемалол шифокор тавсиясисиз ҳам олиб ичиши мумкин.

Рутан препарати институт олимлари тавсияси билан Республика эҳтиёжини тўла таъминлайдиган миқдорда ишлаб чиқарилмоқда.

 Д.Маматова,  ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Биоорганик кимё институти олимлари томонидан самарали препарат ишлаб чиқилди