Биометрик овоз бериш синовдан ўтказилмоқда
Бу йилги сайлов жараёнларидаги яна бир янгиликлардан бири ҳудудлардаги айрим сайлов участкаларининг илк бор синовдан ўтказилган “DigID” (Digital Identifikation – рақамли идентификация) қурилмалари билан таъминланганидир.
“Янги Ўзбекистон – янги сайловлар”. Бу йилги сайлов жараёнларидаги яна бир янгиликлардан бири ҳудудлардаги айрим сайлов участкаларининг илк бор синовдан ўтказилган “DigID” (Digital Identifikation – рақамли идентификация) қурилмалари билан таъминланганидир. Хусусан, Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳридаги 188-сайлов участкаларига биометрик идентификация қилиш қурилмалари ўрнатилган. Бундан мақсад – ушбу қурилмалар ёрдамида номзодларга овоз беришда сайловчилар иштирокининг холислигига эришиш, жараёнларнинг шаффоф ва адолатли ўтишини таъминлашдан иборат.
Шунингдек, Фарғона вилоятининг 4 та ҳудуди – Фарғона шаҳридаги 681- ва 742-, Учкўприк туманидаги 212-, Олтиариқ туманидаги 885-сайлов участкаларида овоз бериш жараёнлари Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайти орқали тўғридан-тўғри видеотрансляция қилинмоқда.