Бугун пойтахтимизда ўтказилган миллий семинар Ўзбекистонда Биологик қуроллар тўғрисидаги конвенция доирасида ишончни мустаҳкамлаш чора-тадбирларини амалга ошириш масалаларига бағишланди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ҳамкорлигида ташкил этилган ушбу тадбирда маҳаллий ва хорижий экспертлар, мутахассислар, олимлар ва талабалар иштирок этди.

Унда Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси бош мутахассиси, BWC ижроси бўйича миллий координатори Отабек Қосимов, Буюк Британиянинг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси ўринбосари Жеймс Роед-Мур, БМТда сиёсий масалалар бўйича мутахассиси Герман Алекс Лампальцер ва бошқалар мамлакатнинг биологик хавфсизлигини таъминлаш тизимини такомиллаштириш, халқаро ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш ва бу борада иштирокчиларнинг билим-кўникмасини ошириш фойдали эканини таъкидлади.

[gallery-19468]

Семинарда айтиб ўтилганидек, кейинги вақтларда мамлакатимизда биохавфсизлик муҳим масалалардан бирига айланмоқда. Негаки, коронавирус пандемиясининг кенг тарқалиши оқибатлари бутун дунё, жумладан, мамлакатимиз аҳолиси учун синовли кечди.  

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 25 ноябрдаги “Биотехнологияларни ривожлантириш ва мамлакатнинг биологик хавфсизлигини таъминлаш тизимини такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида” ги қарори ижроси бу ишларни тизимли ташкил этиш вазифасини қўймоқда. Унга мувофиқ, биотехнологияларни ривожлантириш, мамлакатнинг биологик хавфсизлигини таъминлаш тизимини такомиллаштиришнинг устувор йўналишларини белгилаш, ушбу соҳаларда фан, таълим ва ишлаб чиқаришнинг интеграциясини таъминлаш, иқтисодиёт ҳамда ижтимоий соҳани илғор биотехнологиялар асосида ривожлантириш муҳим ҳисобланади.

BWC ижроси бўйича миллий координатори Отабек Қосимовнинг маълумот беришича, биологик хавфсизлик бу – инсоннинг хавфсиз яшаш ва ишлашига оид турли меъёрий ва санитария эпидемиологик талабларга риоя қилишга қаратилган комплекс техник имкониятларни таъминлаш, максимал даражада инсонларни, ҳайвонот ва ўсимлик дунёсини турли хил биологик зарарланишлардан асраш, биологик хилма-хиллигини сақлаш, авайлаш, атроф-муҳитни ҳимоялашга қаратилган мажмуалар уйғунлигидир.

Тадбирда айтиб ўтилганидек, Олий Мажлиснинг 1995 йил 22 декабрдаги қарори билан Ўзбекистон Республикаси “Бактериологик (биологик) ва токсик қурол-яроғларни ишлаб чиқиш, тайёрлаш ва тўплашни ман этиш ҳамда уларни тугатиш тўғрисидаги конвенция”га қўшилган. Бу борада халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш, миллий экспертларнинг билим ва кўникмаларни ошириш ҳамда мазкур конвенциянинг моҳиятини тушунтириш мақсадга мувофиқдир. Бугун ташкил этилган миллий семинарда шулар тўғрисида сўз юритилди.

– Биологик хавфсизлик долзарб масалалардан бири ҳисобланади. Очиғини айтганда, коронавирус пандемияси глобал иқтисодиётга, барқарорликка ва биохавфсизликка катта таъсир кўрсатди. Пандемия жаҳонни таҳликали ҳолатга келтирди. Ўз навбатида, бу вазият бутун дунёда биологик хавфсизликнинг заиф ва заифлигини кўрсатиб қўйди. Шунга қарамай, халқаро ҳамкорлик ва бирдамлик туфайли дунё коронавирусни енгишга муваффақ бўлди. Ўзбекистонда ҳам пандемия, афсуски, из қолдирмасдан ўтмади. Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг оқилона сиёсати туфайли соғлиқни сақлаш тизими янги босқичга кўтарилди. Пандемияга қарши курашишга қаратилган қатор меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди. Содир бўлган воқеаларни ҳисобга олган ҳолда, Биологик қуроллар тўғрисидаги конвенциясининг роли бугунги кунда янада долзарб бўлиб қолди. Маълумот ўринда айтиш керакки, 1972 йил 10 апрелда Биологик қуроллар тўғрисидаги конвенция (BWC) имзолаш учун очилган. У 1975 йил 26 мартда кучга кирган. Бугунги семинарга келсак, унда айнан ушбу ҳужжат мазмун-моҳияти, тартиб-тамойиллари ва унга қўшилиш талаблари ҳақида маълумотлар берилди. Ўйлайманки, вазирликлар, идоралар ва олийгоҳлардан иштирок этган вакиллар учун бу ҳар томонлама фойдали бўлди, – деди BWC ижроси бўйича миллий координатори Отабек Қосимов.

Семинар эртага ҳам ўз ишини давом эттиради.

Насиба Зиёдуллаева, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Биологик хавфсизликни таъминлаш чора-тадбирлари маҳаллий ва хорижий экспертлар таҳлилида