Биочиқиндилардан самарали фойдаланиш йўлида
Фарғонада Корея билан ҳамкорликда биочиқиндилардан гранула шаклидаги ёнилғи пеллетлари ҳамда биоэнергия ишлаб чиқариш лойиҳалари амалга оширилади.
Фурқат тумани ҳокимлиги ҳамда “Korea Investment & Securities” (KIS) молиявий ташкилоти, Корея энергетика агентлиги таркибидаги “Korea Institute for Climate Change” (KICC) муассасаси вa “Korea Western Power” (KWP) компанияси ўртасида вилоятда биочиқиндилардан ёнилғи пеллетлари ҳамда биоэнергия ишлаб чиқариш лойиҳаларини амалга ошириш бўйича ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Келишувга кўра, биринчи босқичда 3 миллион доллар тўғридан тўғри хорижий инвестициялар ҳисобига Фурқат туманида дарахт чиқиндилари, ғўзапоя, қурилиш материалларига яроқсиз ҳар хил турдаги дарахт ва буталардан хом ашё сифатида фойдаланган ҳолда гранула шаклидаги ёқилғи пеллетлари ишлаб чиқариш йўлга қўйилади. Иккинчи босқичда биоёнилғидан фойдаланган ҳолда биоэнергия ишлаб чиқариш инвестиция лойиҳасини амалга ошириш режалаштирилган.

Жорий йил февраль ойидан буён Фурқат тумани ҳокимлиги ҳамда Корея томони билан ўтказиб келинган самарали музокаралар 14-15 июнь кунлари Корея Республикаси Президенти Юн Сок Ёльнинг Ўзбекистонга амалий ташрифи ва Тошкент шаҳрида ўтказилган Ўзбекистон - Корея бизнес форумидан сўнг амалий босқичга ўтди ва аниқ келишувга эришилди.
М.Сулаймонов,
ЎзА мухбири