Хориждаги мактаблар Марказий бошқармаси (SFА)нинг немис тили бўйича Ўзбекистондаги координатори Светлана Любовина Вобкент туманидаги 1-умумтаълим мактабида бўлди.

Мактабларда немис тили дарсларининг сифати билан танишиш мақсадидаги ташрифи мобайнида Светлана Любовина мазкур мактабнинг фаолияти, хусусан, немис тилини ўқитиш жараёни билан яқиндан танишди.

Немис тили машғулотларини кузатар экан, ўқитувчиларнинг ўзига хос тил ўргатиш методикаси, ўқувчиларнинг немис тилини ўзлаштириш кўрсаткичлари уни беҳад қувонтирганини алоҳида эътироф этди.

Ўз навбатида немис тили ўқитувчиларига ўқувчиларни халқаро имтиҳонга самарали тайёрлаш бўйича тегишли методик маслаҳатлар берди.

– Мени вобкентлик ёшлар ҳайратга солди, – дейди Светлана Любовина. – Улар мен билан бемалол немис тилида суҳбатлашишди. Менинг уларга ҳавасим келди. Ўзбекистонда шундай билимли ёшлар борлиги мени ҳайратда қолдирмоқда.

Зариф Комилов, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Билимли ёшлар мени ҳайратда қолдирмоқда”