ФОТОРЕПОРТАЖ
Умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида ўтказилган асосий фан олимпиадасининг 2025 йилги республика босқичи якунларига кўра, Сурхондарё вилояти вакиллари 4-ўринга кўтарилди. Бу — ўз мақсадига қатъият билан интилган билимли ўқувчилар, меҳнаткаш устозлар ҳамда изчил таълим ислоҳотларининг амалий самарасидир. Жорий ўқув йилида вилоят ўқувчилари республика босқичида 2 та биринчи ўрин, 1 та иккинчи ўрин ва 2 та учинчи ўринни қўлга киритдилар.
[gallery-24316]
Мана шундай юқори натижага эришган ўқувчилар ҳамда уларнинг фидойи устозлари Сурхондарё вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси томонидан тантанали тарзда ташаккурномалар, эсдалик совғалари ва пул мукофотлари билан тақдирландилар.
Айни рағбатлантириш нафақат ўқитувчи-педагогларнинг меҳнатини қадрлаш, балки таълим соҳасида янада катта натижаларга эришиш учун мустаҳкам туртки бўлиб хизмат қилиши алоҳида таъкидланди.
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ(сурат),ЎзА