Андижон шаҳридаги 56-умумтаълим мактабида умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасидаги Республика фанлар олимпиадасининг вилоят босқичи бўлиб ўтмоқда.
Юртимизда истеъдодли ва билимдон ўқувчиларни қўллаб-қувватлаш, рағбатлантириш, уларнинг иқтидор ҳамда салоҳиятини тўлақонли юзага чиқариш имконини берувчи фанлар олимпиадаси вилоят босқичи юқори кўтаринкилик билан ўтаяпти.
Фанлар олимпиадаси Андижон вилояти босқичида туман ва шаҳар босқичларида ғолибликни қўлга киритган 9-11 синфларнинг 1 минг 356 нафар иқтидорли ўқувчиси иштирок этмоқда. Улар асосий фанлар – математика, физика, информатика, кимё ва биология фанлари бўйича ўз билимларини синовдан ўтказмоқда.
[gallery-14419]
– Мактабда фанлар олимпиадаси вилоят босқичини ўтказиш учун зарур барча шароит яратилган, – дейди Андижон вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи Расулжон Каримов. - Ўқувчиларнинг билимларини баҳолаб бориш учун малакали ва тажрибали мутахассислар жалб этилган.
Фанлар олимпиадаси 10 ноябрга қадар давом этади.
Ф. Убайдуллаев, З. Умрзоқов (сурат), ЎзА мухбирлари