Бухородаги ихтисослаштирилган мактабларга кириш имтиҳонлари бошланди.

Вилоятда ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги 12 та ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб-интернатлари фаолият юритмоқда. 2024-2025 ўқув йили учун мазкур мактабларга жами 6 минг 60 та ариза келиб тушган.

Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги Бухоро вилояти бўлими биносида мазкур мактабларга кириш имтиҳонларининг дастлабки босқичи бошланди. Бугун имтиҳон жараёнларида 3 минг 434 нафар 5-синф ўқувчилари иштирок этди.  

[gallery-18132]

Маълумот учун, ихтисослаштирилган мактабларга кириш имтиҳонлари аниқ фанлар йўналиши бўйича 5 - 7-синфлар учун математикадан 30 та, инглиз тилидан 15 та, жами 45 та топшириқ берилади. 8 - 11-синфлар учун алгебрадан 12 та, геометриядан 8 та, физикадан 10 та ва инглиз тилидан 15 та, жами 45 та топшириқ тест шаклида ўтказилади.  

Табиий фанлар йўналиши бўйича 7-синфлар учун табиий (science) фанидан 30 та ва инглиз тилидан 15 та жами 45 та топшириқ, 8 - 11-синфлар учун биологиядан 10 та, кимёдан 20 та, инглиз тилидан 15 та, жами 45 та топшириқ тест шаклида ўтказилади.

Талабгорларга топшириқларни бажариш учун 90 дақиқа вақт берилади. Кириш имтиҳонларини юқори савияда ўтказиш  учун вилоят ҳокимлиги ва ҳамкор ташкилотлар ҳамкорлигида катта тайёргарлик кўрилган.  

Зариф Комилов,  

Тоҳиржон Истатов (сурат), ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Билим ва иқтидор синовдан ўтказилади