Бешкурашчиларимиз Осиё чемпионатида медалли бўлди
Жанубий Кореянинг Хвасон шаҳрида замонавий бешкураш бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасида ўтказилган Осиё чемпионатида мамлакатимизнинг умидли ёшлари муваффақиятли иштирок этди.
Шиддатли беллашувлар натижасига кўра, Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари мусобақанинг ёшлар дастурида 2 та бронза медалига эга чиқди.
Яккалик баҳсларда қитъа спортчилари орасида ўз иқтидорини намоён этган Самира Абзалова бронза медалига сазовор бўлди. Қитъа чемпионатининг жамоавий дастурида қатнашган терма жамоамиз аъзолари Самира Абзалова, Меҳринисо Қаҳрамонова ҳамда Мубина Қодиржонова 3-ўриндан жой олиб, Ўзбекистонда истеъдодли бешкурашчилар авлоди камолга етаётганини кўрсатди.
Т. Рўзиев, ЎзА