«Беш ташаббус Паралимпиадаси»нинг янги ғолиблари аниқ бўлди
Пойтахтимизда «Беш ташаббус Паралимпиадаси» оммавий спорт мусобақаларининг финал босқичи бўлиб ўтди.
Унда ҳудудий босқичларда ғолиб бўлган 210 нафар ёшлар пара стол тенниси, пара енгил атлетика, пара шахмат ва пара шашка спорт турлари бўйича 16 та медаллар жамланмаси учун ўзаро баҳс олиб борди.

Якуний натижаларга кўра, 6 та олтин, 1 та кумуш ва 2 та бронза, жами 9 та медаль жамғарган Қорақалпоғистон Республикаси жамоаси умумжамоа ҳисобида биринчи бўлди. Фарғона вилояти жамоаси эса 2 та олтин, 3 тадан кумуш ва бронза билан иккинчи поғонадан ўрин олди. 2 тадан олтин ҳамда кумуш медални қўлга киритган Сурхондарё вилояти жамоаси кучли учликни якунлади.


«Беш ташаббус Паралимпиадаси»нинг Республика финал босқичи якунида ғолиб ва совриндорларни Ўзбекистон спорт вазирлиги ҳамда Миллий паралимпия қўмитаси раҳбарияти табриклаб, медаль, кубок, махсус диплом ҳамда қимматбаҳо эсдалик совғалар билан тақдирлади.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА