Бухорода “Беш ташаббус паралимпиадаси”нинг вилоят босқичи бўлиб ўтди. Ушбу спорт байрами ногиронлиги бўлган шахслар учун спорт ва жамият ҳаётига фаол интеграциялашиш йўлида муҳим қадамлардан биридир.

Маҳаллий саралаш босқичларида муваффақият қозонган 338 нафар иштирокчи вилоят босқичида ўз иқтидор ва маҳоратини намойиш қилмоқда. Улар спортнинг 13 турибўйичада ўзаро беллашди.

Паралимпиада нафақат спортчилар учун имконият, балки жамиятда инклюзивликни тарғиб қилувчи, тенг ҳуқуқли муҳит яратишга хизмат қилувчи ижобий ташаббусдир. Мусобақалар давомида иштирокчиларнинг ғалаба учун бўлган иродаси, куч-ғайрати ва қатъияти томошабинлар ва ҳакамлар томонидан юқори баҳоланди.

Ғиждувон туманидан иштирок этган Рустам Яҳёев армрестлинг (қўл кураши) спорт тури бўйича биринчи ўринни эгаллади.

– Спортнинг бу тури билан бир неча йилдан буён шуғулланиб келаман, – дейди у. – Бугун ҳам паралимпиаданинг вилоят босқичида иштирок этиб, биринчи ўринни қўлга киритдим. Икки қўлимда ҳам бемалол баҳслаша оламан ва бу бугунги мусобақада менга жуда қўл келди.

– Шахмат билан шуғулланиш энг севимли машғулотим, – дейди Шаҳзод Нарзуллаев. – Айнан шу спорт тури бўйича мактабда тўгарак фаолиятини ҳам йўлга қўйганман. “Беш ташаббус паралимпиадаси”да ҳар йили иштирок этиб, маҳоратимни синаб кўраман. Бугунги мусобақада ҳам иккинчи ўринни қўлга киритдим. Бундай мусобақалар бизнинг вақтимизни мазмунли ўтказишимизга, саломатлигимизга ижобий таъсир кўрсатади.

Мусобақа якунида барча спорт турлари бўйича ғолиб ва совриндор иштирокчилар дипломлар ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Зариф Комилов, ЎзА мухбири. 

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Беш ташаббус” паралимпиадаси: энг кучлилар аниқланди