Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Ёшлар ишлари агентлиги томонидан “Беш ташаббус олимпиадаси”нинг 2024 йилги мавсуми доирасида ўтказиладиган танлов ва спорт мусобақалари юзасидан матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Тадбирда қайд этилганидек, анъанавий тарзда ташкил этилаётган “Беш ташаббус олимпиадаси”нинг 2024 йилги мавсумида иштирок этиш учун бугунги кун ҳолатига жами 824 минг 314 нафар ўғил қизлар 5tashabbus.uz сайтидан рўйхатдан ўтди. 

Шундан, маданият ва санъат йўналишида 75 минг 739 нафар, спорт йўналишида 513 минг 229 нафар, IT йўналишида 41 минг 497 нафар, китобхонлик ва интеллектуал ўйинлар йўналишида 162 минг 340 нафар, касблар танлови йўналишида 26 минг 546 нафар ёшлар рўйхатдан ўтган. 

[gallery-16000]

Шунингдек, имконияти чекланган, ногиронлиги бўлган ёшлар ўртасида паралимпия мусобақаларига 4 минг 948 нафар ёш электрон рўйхатдан ўтди. Олимпиаданинг бу йилги мавсуми жорий йилнинг 1 мартидан декабрь ойигача бўлиб ўтиши белгиланган. 

Маҳалла ёшлари ўртасидаги “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида маданият ва санъат йўналишида 2 та лойиҳа, жумладан, ёшлар овози ва ёш мусаввирлар лойиҳалари, спорт йўналишида 12 та спорт мусобақаси ташкил этилади. Хусусан, енгил атлетика, стол тенниси, воркаут, шахмат, шашка, армрестлинг, гимнастрада, стритбол, Давлат хавфсизлик хизмати кубоги учун катта ва мини футбол, Ички ишлар вазири кубоги учун волейбол ва Бош прокурор кубоги учун кураш каби мусобақалар бўлади. 

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/5cNL74dHkig" title="“Besh tashabbus olimpiadasi”ga yangi loyihalar kiritildi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>

Китобхонлик ва интеллектуал ўйинлар йўналишида 5 та лойиҳа, хусусан, “Ёш китобхон оила”, “Мушоира”, “Ёш китобхон”, “Заковат” интеллектуал ўйини ва “Ибрат” чет тиллари бўйича танлов ва лойиҳалар ўтказилади. Касблар танлови йўналишида новвойчилик, “Ёш қурувчи”, дизайнерлик, “Электромонтаж устаси” ва “Пайвандлаш устаси” лойиҳалари ўрин олган. 

Шунингдек, имконияти чекланган, ногиронлиги бор ёшлар ўртасида паралимпия мусобақалари жой олган. Ўтган йил бўлиб ўтган олимпиада якунлари бўйича ёшларимиз таклиф ва ташаббусларидан келиб чиқиб, бу йил ёшларга янада қулайликлар яратиш мақсадида қатор ўзгаришлар киритилди. 

Жумладан, олимпиада доирасидаги лойиҳаларнинг маҳалла босқичларини ўтказишга, ҳар бир лойиҳа учун 4-5 кундан 10 кунга қадар вақт берилди. Бундан ташқари ёшларимиз орасида сўровнома ўтказилганда аксарият ёшларимиз лойиҳаларнинг кечки вақтларда ўтишини хоҳлаб овоз берган. 

Шундан келиб чиқиб ёшлар етакчиси ўз маҳалласи ёшларига қулай вақт (соатда)ни белгилаб лойиҳаларни ўтказиш имконияти яратилди, шунингдек ёшларимиз лойиҳаларда иштирок этиш учун 5tashabbus.uz сайти орқали электрон платформадан лойиҳа ўтаётган кун ҳам келиб рўйхатдан ўтиш имконияти яратилди. 

Гулноза Бобоева, Ойбек Пардаев (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Беш ташаббус олимпиадаси”га янги лойиҳалар киритилди (+видео) 