«Беш ташаббус олимпиадаси» мусобақаларига старт берилди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети спорт мажмуасида “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасидаги оммавий спорт мусобақаларига старт берилди.
Видеоселектор тарзида ўтказилган тантанали тадбирда республикамиздаги барча олий ўқув юртлари талабалари иштирок этди.
Тантанали маросимда Ўзбекистон Республикаси Президентининг спорт бўйича вакили Одил Абдураҳмонов, спорт вазири Адҳам Икромов, Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Кўнғиротбой Шарипов, рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов, ДХХ раиси ўринбосари Жаҳонгир Жўраев, Ёшлар ишлари агентлиги директорининг ўринбосари Абдулазиз Мўминов, Миллий Олимпия қўмитаси Бош котиби Ойбек Қосимов қатнашди.
[gallery-25383]
Тадбир давомида юртимиз спорт соҳаси ривожига муносиб ҳисса қўшиб келаётган Андижон давлат тиббиёт институти ректори Мадамин Мадазимов, Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети ректорининг биринчи ўринбосари Дилшод Ибодуллаев, Ўзбекистон жаҳон тиллари университети ректори Илҳомжон Тўхтасинов, Самарқанд давлат университети ректори Рустам Холмуродов, Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети ректори Бахтиёр Маҳкамов “Жисмоний тарбия ва спорт аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирланди.
Шунингдек, “Жисмоний тайёргарлик” спорт синовларининг махсус талабларини бажариб ғолиб ва совриндор бўлган 22 нафар талабага I, II ва III даражали “Жисмоний тайёргарлик даражаси” кўкрак нишони ҳамда спорт формалари тақдим этилди.
ЎзА фотомухбири
Муҳаммад АМИН олган суратлар