“Беш ташаббус ҳафталиги”да ёшлар фаол иштирок этди
Бухорода “Беш ташаббус ҳафталиги”нинг якунига бағишлаб байрам тадбири ташкил этилди.
Бир ҳафта давом этган тадбирларда Президентимиз томонидан илгари сурилган, ёшларнинг эртанги истиқболи, маънавиятимиз ривожи учун хизмат қилувчи 5 та муҳим ташаббус доирасида қатор тадбирлар ўтказилди. Унда вилоят ёшлари фаол иштирок этди.
Якуний байрам тадбирида ташаббускорлиги, илғор ғоялари билан фаоллик кўрсатган истеъдодли ёшлар бир нечта номинациялар бўйича тақдирланди. Уларга вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Ботир Зарипов махсус сертификат ва эсдалик совғаларини топширди.




Тоҳир ИСТАТОВ олган суратлар, ЎзА