Беш курашда андижонликлар етакчи
Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабарига кўра, пойтахтимиздаги Республика олимпия захиралари коллежида якунланган замонавий беш кураш спорт турлари бўйича Республика очиқ кубогида Андижон, Қашқадарё, Сурхондарё, Самарқанд, Тошкент вилоятлари ва пойтахтимизда камолга етаётган 162 нафар спортчи яккалик ва жамоавий баҳсларда қатнашди.
Уч кун давом этган кубок мусобақаларининг барча йўналишларида Андижон вилояти вакиллари энг юқори натижаларни қайд этишди. Шунингдек, пойтахтлик спортчилар ҳам совриндорлар қаторидан ўрин олди.
Ўзбекистон кубогининг ғолиб ва совриндорлари федерация раиси Баҳромжон Газиев ҳамда Қишки ва мураккаб техник спорт турлари бўйича РОСММ директори ўринбосари Элдор Тожимов томонидан тақдирланди.
ЎзА