Берлин шаҳридаги Жеймс Симон галереяси ва Янги музейда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси томонидан ташкил этилган “Ўзбекистоннинг археологик хазиналари. Александр Македонскийдан Кушон империясигача” номли кўргазма иш бошлайди.

Мазкур кўргазмаларни ташкил этиш жараёнида иштирок этган Самарқанд давлат музей-қўриқхонаси бош муҳофизи Маҳмудхон Юнусовнинг маълум қилишича, 2024 йил 14 январгача давом этадиган кўргазмада Ўзбекистоннинг 9 та музейи тўпламларидан 270 дан ортиқ музей буюмлари намойиш этилади. Бу экспонатларнинг аксарияти биринчи марта мамлакат ташқарисида намойиш этилмоқда.  

– Кўргазма милоддан аввалги IV асрнинг иккинчи ярми, Александр Македонский истилосидан милодий IV асрда Кушон давлати инқирозигача бўлган даврни қамраб олган археологик топилмаларга бағишланган, – дейди М.Юнусов. – Янги музейдаги кўргазмада Ўзбекистон музейлари ашёлари билан бирга Берлин давлат музейлари экспонатлари ҳам намойиш этилади. Кўргазманинг биринчи қисми Александр Македонскийнинг Юнонистондан Марказий Осиёга томон юришига бағишланади. Кўргазманинг иккинчи қисми Кушон давлати тарихига бағишланган бўлиб, Жеймс Симон галереясида қурилган ва унда Кушонлар даврида шаҳар маданияти, ўша даврдаги диний эътиқодлар – зардуштийлик ва буддизм ривожи кўрсатилган.  

Самарқанд давлат музей-қўриқхонаси фондларидан 23 дона экспонатлар кўргазмага олиб борилди. Улар милоддан аввалги II-I асрларга оид Афросиёб ва Толиборзу ёдгорлигидан топилган сопол ҳайкалчалар, милоддан аввалги II-I асрга оид Афросиёбдан топилган идишлар ва сопол ҳайкалчалар қуйиш учун қолип, Қашқадарёнинг вилоятининг Ерқўрғон шаҳарчасидан топилган III-IV асрларга оид сопол фриз ва исириқдон, Сурхондарё вилоятининг Фаёзтепа ёдгорлигидан топилган I-III асрларга оид сопол фриз ва деворий суратлар, милоддан аввалги VI асрга оид, сакларнинг бронзадан ишланган дубулғаси, Кушон подшолари Герай, Гиркод, Вима Кадфиз, Канишка, Вима Тактоларнинг, шунингдек, Юнон-Бақтрия подшолари Евтидем, Евкрадитларнинг кумуш ва олтин тангалари, Аҳамонийлар ва кушонлар даврига оид геммалардан иборатдир.  

Жеймс Симон галереяси замонавий санъатга бағишланган ва Берлиннинг марказида музей оролида жойлашган. У минтақадаги энг таниқли галереялардан бири бўлиб, ёш ва истиқболли рассомлардан тортиб таниқли замонавий санъат усталарининг асарларигача намойиш этади. Музей мунтазам кўргазмалар ва тадбирларни, шу жумладан кўргазма лойиҳаларини очиш, маърузалар ва таълим дастурларини ўтказади. Янги музей эса 2009 йилда ташриф буюрувчилар учун ўз эшикларини очган. Музей турли хил экспонатлар учун кўргазма платформаси бўлиб, томошабинларга Яқин Шарқ ва Атлантика, Шимолий Африка ва Скандинавияни қамраб олган энг қадимги цивилизациялар ривожланишини кузатиш имконини беради. Мазкур кўргазма лойиҳаси доирасида немис, ўзбек ва инглиз тилларида етакчи ўзбек ва хорижий олимларнинг илмий мақолаларини ўз ичига олган илмий каталог чиқарилиши режалаштирилган.  

Ғ.ҲАСАНОВ, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Берлинда Самарқанд музейи ашёлари намойиш этилади