Ўзбекистонда нефть маҳсулотлари савдосида белгиланган талаб ва меъёрларга амал қилиш ҳар бир тадбиркорлик субъектининг мажбурияти ҳисобланади. Аммо ўтказилган назорат тадбирлари давомида сифат талабларига жавоб бермайдиган бензин маҳсулоти сотилгани аниқланди.

“Green Dizel” МЧЖга тегишли АЁҚШдан АИ-92 русумли ёқилғи бензин қуйдирган, натижада автотранспорти таъмирталаб ҳолатга келган фуқаро О.Ш. етказилган моддий зарар ундирилишида амалий ёрдам сўраб Рақобат қўмитасига мурожаат қилди.

Қўмита томонидан ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида “Ўзэнергоинспекция” билан ҳамкорликда мурожаат ўрганиб чиқилди.

Хусусан, мазкур МЧЖдан АИ-92 маркали бензиндан намуна сотиб олиниб, лаборатория таҳлилидан ўтказилганда мазкур маҳсулотнинг сифатсиз экани, октан сони 90,4 экани, бензин аниқланган 1-сон қатордаги параметр бўйича O‘zDst 3031-2015 давлат стандарти талабларига мос келмаслиги маълум бўлди.

Шунингдек, Қўмитанинг саъй-ҳаракати билан фуқаро О. Ш.га етказилган моддий зарар “Green Dizel” МЧЖ томонидан қоплаб берилиши таъминланди.

Мазкур ҳолатлар юзасидан қонунбузарликка йўл қўйиб, сифатсиз бензин сотган ушбу АЁҚШга нисбатан молиявий жарима қўлланилган.

Ўзбекистон Республикасининг “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуни 4-моддасида истеъмолчининг ҳаёти, соғлиғи ва мол-мулки учун хавфли нуқсони бўлган товар (иш, хизмат), шунингдек, ишлаб чиқарувчи (ижрочи, сотувчи)нинг ғайриқонуний ҳаракати (ҳаракатсизлиги) туфайли етказилган моддий зиён, маънавий зарар тўлиқ ҳажмда қопланиши белгилаб берилган.

Мазкур қонуннинг 7-моддаси кўра, агар товар (иш, хизмат) ҳақида нотўғри ёки етарли даражада тўлиқ бўлмаган маълумот берилгани зарур истеъмол хоссаларига эга бўлмаган товар (иш, хизмат) сотиб олинишига сабаб бўлса, истеъмолчи шартномани бекор қилишга ва ўзига етказилган зарарнинг қопланишини талаб қилишга ҳақлидир.

Сифатсиз бензин нафақат автомобилларга, балки одамлар ҳаёти ва хавфсизлигига ҳам зарар етказади.  

"Green Dizel"  МЧЖ томонидан йўл қўйилган бундай қонунбузарлик эса сифатсиз маҳсулотни сотиш орқали аҳоли саломатлиги ва ишончини хавф остига қўяди. Бу каби ҳолатларга нисбатан қатъий чора кўрилиши бошқа хўжалик юритувчи субъектлар учун ҳам зарур сабоқ бўлиб хизмат қилиши лозим.

Н.Раҳмонова,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бензин талабга жавоб бермади: МЧЖ жаримага тортилди