Беморлар манфаатлари ҳамма нарсадан устун! (+видео)
Хизмат кўрсатишда энг аввало сифатли хизмат, тўғри ва тез ташҳислаш учун барча имкониятларга эга бўлган ультразамонавий клиника яратишни мақсад қилган шифокорлар жамоасининг фаолиятига 25 йил тўлди. Клиника 1996 йилда ташкил этилган бўлиб, биринчи бўлиб МРТ ва МСКТ ускуналари ўрнатган шифоҳона ҳисобланади.
Клиниканинг ривожланиш тарихи аслида Ўзбекистонда хусусий тиббиётнинг шаклланиши ва ривожланиши тарихи билан боғлиқ. MDS Service томонидан Ўзбекистонда биринчи бўлиб компьютер томографияси сканерлари кундалик амалиётга жорий қилинган ва хусусий шошилинч тиббий ёрдам хизматини биринчилардан бўлиб ташкил этган.
1998 йил 13 октябрда Тошкент шаҳрида биринчи хусусий тез тиббий ёрдам хизмати иш бошлаган. Тез тиббий ёрдам бригадаларининг ҳаракат доираси фақат Тошкент шаҳри чегаралари билан чекланиб қолмайди, балки республиканинг барча, ҳатто энг чекка бурчакларини ҳам қамраб олинган. Шунингдек, беморлардан уй шароитида намуналар олиб, оғир касалларни мутахассислар маслаҳати учун олиб бориш хизмати, аниқ ташхис қўйиш учун клиник текширувлар ўтказилади.
“Беморларнинг манфаатлари ҳамма нарсадан устун!” сўзларини ўзларига шиор қилиб олган клиника ўзига муносиб амбассадор Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, иқтидорли актриса Раъно Шодиевани танлади. У билан суҳбатлашар эканмиз, ҳаётимизнинг ҳар бир лаҳзасида шифокорларнинг ўрни борлигини айтиб ўтди.
Маълумот учун, клиниканинг йиллик беморлар сони 126 000, йиллик хизматлар сони 138 000 бўлиб, 20 000дан ортиқ радиологик тадқиқотлар ва 130 000дан зиёд лаборатория синовларини ўтказиб келмоқда. Кўп йиллик тажрибали шифокорлар жамоаси ҳар бир беморга алоҳида меҳр ва эътибор билан қарар экан, беморларнинг соғлигини ҳимоя қилиш учун барча саъй-ҳаракатлар қилишга тайёр эканликларини кузатдик. Клиниканинг 25 ёши билан табриклаб, унинг фаолиятига омад тилаб қоламиз!
<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/zhyBm6NUJV4" title="Беморлар манфаатлари ҳамма нарсадан устун!" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>М.Турдалиева, Д. Якубов ЎзА