Беларуслик тиббиёт мутахассислари Қашқадарёда
Беларуснинг Витебск вилоят ижроия қўмитаси раисининг ўринбосари Никитина Анжелика бошчилигидаги делегация аъзолари Қашқадарё вилоятининг бир қатор тиббиёт муассасалари фаолияти билан танишди.
Делегациянинг вилоят ҳокими М.Азимов билан мулоқотида, хусусан, онкология, болалар хирургияси, трансплантология ва эндокринология йўналишларида самарали ҳамкорлик қилишга келишиб олинган эди.
[gallery-15819]
Делегация аъзолари мазкур келишувлар доирасида Республика ихтисослаштирилган она ва бола илмий-амалий тиббиёт маркази, Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази,Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази Қашқадарё филиаллари ва Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази Қарши филиалида бўлиб, яратилган шароитлар билан танишди, бу ердаги мутахассислар билан фикр алмашди.
Шунингдек, беларуслик мутахассислар кўмагида доя ҳамширалар малакасини ошириш мақсадида Қарши шаҳридаги Республика ихтисослаштирилган Она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт марказининг вилоят филиалида воҳада фаолият кўрсатаётган бир гуруҳ доялар учун 4 нафар беларуслик малакали шифокор иштирокида маҳорат дарслари ташкил этилди.
Ўлмас Баротов, Жамшид Норқобилов (сурат),
ЎзА мухбирлари