Россия федерал хавфсизлик хизмати (ФХХ) Беларусда ҳарбий тўнтаришга ҳамда президент Александр Лукашенкони ҳокимиятдан четлаштиришга тайёрланаётган икки шахсни ҳибсга олган. Бу ҳақда ФХХ нинг жамоатчилик билан алоқалар марказидан маълум қилинди.

ФХХ маълумотига кўра, Юрий Зенкович АҚШ ва Польшада йўл-йўриқ олгандан кейин Москвага келган. Уларнинг мақсади Беларус қуролли кучлари вакиллари билан учрашиб, уларни маҳаллий ва Украина миллатчилари иштирокида ҳарбий тўнтаришни амалга оширишга кўндириш бўлган.

«Россиянинг Федераль хавфсизлик хизмати Беларусь республикаси давлат хавфсизлиги қўмитаси билан биргаликда амалга оширган махсус амалиёти натижасида Беларусда ҳарбий тўнтаришни амалга оширишни режалаштирган АҚШ ва Буларусь республикасининг фуқаролигига эга Зенкович Юрий Леонидович ва Беларусь республикаси фуқароси Федут Александр Иосифовични ҳибсга олди.», — дейилади жамоатчилик билан алоқалар маркази тарқатган хабарда.

«Фитначилар Россия хавфсизлик органи томонидан қўлга олиниб, беларуслик шерикларига топширилди», — дейилади хабарда.

Таъкидланишича, тўнтаришни 9 май куни пойтахт Минскда ғалаба паради бўлаётган чоғда амалга ошириш режалаштирилган.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Беларусда ҳарбий тўнтариш режаси фош этилган